Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 22 / Бухгалтерга тавсиялар

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизлар қандай акс эттирилади

 

Дивидендлар ва фоизлар ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.). Уларни тўлаётган солиқ агенти у қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар ҳисоботни шундай даромад олувчи барча жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этади. 

«Норма» эксперти Дилором САИДОВА ҳисоб-китоб ва унга илованинг ҳар бир сатрини тўлдириш чоғида қайси муҳим жиҳатларни инобатга олиш кераклигини тушунтирди. Ўз маълумотларингизни киритишда эътиборли бўлинг! 

 

Солиқ агентлари дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар. Масалан, 2020 йил май ойида ҳисобланган дивидендлар бўйича Ҳисоб-китобни 20 июндан кечиктирмай топшириш лозим (СК 345-м. 5, 6-қ.).

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли my.soliq.uz порталида фойда солиғи бўйича электрон солиқ ҳисоботлари таркибида жойлашган, шакл коди – 10202_4.

Мазкур ҳисобот шакли қуйидагилардан иборат:

● Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;

● Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот (1-илова);

● Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот (2-илова);

● Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот (3-илова).

Ҳисоботни йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан сўмда тўлдиринг. Фақат кўк рангдаги катакларни (сатрларни) тўлдириш зарур. Сариқ рангдагилари – автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Фақат сизда кўрсаткичлари мавжуд иловаларни тўлдиринг (МВ ва ДСҚнинг 17.04.2008 йилдаги ЁТ/04-01-32-14/327 ва 16/1-4090-сон хати):

● 1-иловани – юридик шахсларга дивидендлар ва (ёки) фоизлар тўланган тақдирда;

● 2-иловани – жисмоний шахсларга дивидендлар ва (ёки) фоизлар тўланган тақдирда;

● 3-иловани – уларни тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолинган дивидендлар олинган тақдирда.

 

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар қандай тўлдирилади

1 ва 2-иловаларда дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлашни саналари бўйича ҳар бир юридик ва жисмоний шахс кесимида уларнинг СТИРларини кўрсатган ҳолда акс эттириш лозим. Бунинг учун шаблон-файлни юклаб олинг («Шаблонни юклаш» тугмаси).

 

Шаблон-файлда маълумотларни фақат ҳисобот ойи учун, яъни ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатинг.

 

1. 2-«Юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг Ф.И.О.)» графасида даромад олувчи юридик шахс ёки жисмоний шахснинг номини, 3-графада эса – унинг СТИРини кўрсатинг.

Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўлаган бўлсангиз, шаблон-файлни қуйидагича тўлдиринг:

● «Юридик шахснинг номи» графасида – даромад олувчи хорижий компаниянинг номини, шундан кейин вергул ва бўшлиқ («пробел») қолдириб «норезидент» деб қўшимча ёзинг. Масалан, «Altun Tekstil, норезидент»;

● «Жисмоний шахснинг Ф.И.О.» графасида – даромад олган норезидент– жисмоний шахснинг фамилияси ва исмини, шундан кейин вергул ва бўшлиқ қолдириб «норезидент» деб қўшимча ёзинг. Масалан, «Tom Ford, норезидент».

 

2. 3 ва 4-графаларда ҳисобланган ва тўланган саналар кўрсатилади.

 

Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш санасини «кк.оо.йййй» форматида киритинг. Масалан 12.04.2020 деб ёзиш керак. «12.04.2020 й.» ёзуви хато саналади, сабаби ортиқча белгиларга эга – «й.».

 

Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш турли ойларда амалга оширилса, иккала ой учун ҳам ҳисобот тақдим этинг. Бу ҳар бир даромад олувчи бўйича маълумотлар ўсиб бормайдиган якун билан тақдим этиладиган 1 ва 2-иловаларда ҳисоб-китоблар ва тўловлар бўйича барча ахборот акс эттирилиши учун зарур. Шундан сўнг у Ҳисоб-китобда ўсиб борувчи якун билан акс эттирилади.

 

3. 6-графада даромад тури – дивиденд ёки фоизни кўрсатинг.

 

4. 7 ва 8-графаларда ҳисобланган даромад суммаси ёки тўланган даромад суммаси кўрсатилади.

Фоизли даромад тўғрисидаги ахборот норезидентлар, нотижорат ва бюджет ташкилотлари ҳамда жисмоний шахсларга тўлов чоғида тўлдирилади.

 

Шаблон-файлларни тўлдирган ҳолда бир хил форматдаги ҳарфлар ва рақамларни қўлланг. Агар касрли сонларни киритсангиз, уларни математик яхлитлаш қоидаларига биноан юзгача бўлган улушгача яхлитланг (вергулдан кейин иккита қиймат билан). Масалан, 16 666,6666… = 16 666,67 ёки 83 333,3333… = 83 333,33.

 

Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар суммаларини ушлаб қолинган солиқни инобатга олган ҳолда кўрсатинг.

 

5. 9-графада солиқ солиш базаси кўрсатилади.

Дивидендлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлаш учун тўланган дивидендлар суммасидан қуйидагиларни чегиринг:

● ҳисобга олинадиган, олинган дивидендлар суммасини;

● имтиёзларни.

Фоизлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлаш учун тўланган фоизлар суммасидан имтиёзларни чегиринг.

 

6. 10-графада ушлаб қолинган солиқ суммаси кўрсатилади.

Солиқ суммасини солиқ солиш базасини солиқ ставкасига кўпайтирган ҳолда аниқланг.

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ставкасини олувчининг резидентлигига боғлиқ ҳолда қўлланг:

 

Даромад олувчи

 

Дивидендлар

 

Фоизлар

 

Жисмоний шахс – резидент (СК 381-м. 2-қ.)

 

5%

 

5%

 

Жисмоний шахс – норезидент (СК 382-м.)

 

10%

 

10%

 

Юридик шахс – резидент (СК 337-м. 1-қ. 11, 12-б.)

 

5%

 

15%*

 

Юридик шахс – норезидент (СК 353-м.)

 

10%

 

10%

 

 

 

*15% солиқ ставкаси фоизларга даромадни тўлаш манбаида солиқ солиш амалга ошириладиган нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун кўрсатилган.

 

Бошқа юридик шахслар – норезидентлар фоизлар тарзида тўланадиган даромадларни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромадга киритадилар.

 

7. 11-графада солиқ солинмайдиган даромад суммаси кўрсатилади. Бу – имтиёзларингиз суммаси.

12-графада таклиф этилган рўйхатдан зарур имтиёз турини танланг.

Имтиёзли даромадларга мисоллар:

● муайян мақсадларга йўналтириладиган дивидендлар ва фоизлар. Масалан, суғурта мукофотларини ёки таълим олиш учун тўловни тўлашга йўналтирилган даромадлар (СК 378-м. 15, 16-б.);

● жисмоний шахслар айрим тоифаларининг МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари. Сиз ушбу имтиёзни, агар корхонангиз дивидендлар ва фоизлар олувчиларнинг асосий иш жойи бўлса, даромадларни қисман солиқдан озод қилиш тарзида қўллашингиз мумкин. Акс ҳолда улар имтиёздан фақат йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топшириш чоғида фойдаланишлари мумкин бўлади (СК 380-м. 1, 5-қ.);

● солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси (2007 йилги таҳрирдаги СК 179-м. 6-б.). Имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади.

Шаблон-файлни тўлдиргач, Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловаларни тўлдиришга ўтинг.

Иловалардаги 7, 8, 9, 10 ва 11-графаларнинг «Аввалги ҳисобот даври учун жами» сатрига олдинги ҳисобот даври учун тегишли иловалардан жами маълумотларни кўчиринг. Дивидендлар ёки фоизлар ҳисобланган ва тўланган биринчи ой учун иловаларни тўлдирсангиз, биринчи сатрга ноль қўйинг.

Иккинчи «Жорий ҳисобот ойи учун жами» сатрга шаблон-файлдан расшифровкаларнинг якуний маълумотларини олиб ўтинг.

«Йил бошидан бошлаб жами» сатри автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 3-илова қандай тўлдирилади

Ушбу илова «каскад» («иккиёқлама») солиқ солишни олдини олиш учун тўлдирилади.

Дивидендларни олиш чоғида солиқ агентидан Солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида маълумотномани олинг (СК 345-м. 7-қ.). Маълумотнома шакли фойда солиғи шакллари таркибида мавжуд.

 

3-иловани тўлдириш шаблон-файлдан бошланади, уни юклаб олиш зарур.

● 2– «Юридик шахснинг номи» графасида даромад тўлайдиган юридик шахс номини, 3-графада эса унинг СТИРини кўрсатинг.

● 4 ва 5-графаларда корхонангиз томонидан олинган дивидендларнинг ҳисобланган ва тўланган саналарини кўрсатинг.

● Олдинги даврларда солиқ базасидан чегирилмаган дивидендларни олган бўлсангиз, уларни ­6-графада кўрсатинг.

● 7-графада дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси кўрсатилади. Бу – корхона томонидан ҳисобот ва олдинги ойларда олинган дивидендлар (6-графа қийматларини инобатга олган ҳолда). Дивидендларни солиқни ҳисобга олган ҳолда акс эттиринг. Улар корхонангиз томонидан ўз таъсисчиларига тўланган дивидендлар суммасидан ошмаслиги керак. Ҳар бир олувчи бўйича ҳисобга олинадиган дивидендлар суммаси қандай аниқланишини қуйида келтирилган ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолда кўринг.

● 8-графада солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси кўрсатилади.

● 9-графада ҳисобот (солиқ) даври охирида солиқ базасини камайтириш (ҳисобга олиш) учун қабул қилинмаган дивидендлар суммаси кўрсатилади. Олинган дивидендлар суммаси тўланган дивидендлар суммасидан ошса, ошган суммани 9-графада кўрсатинг. Ҳисобга олинмаган дивидендларни кейинги даврларда дивидендлар тўлаш чоғида чегириш мумкин.

 

Шаблон-файлдаги маълумотларни фақат ҳисобот ойи учун, яъни ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатинг.

 

Дивидендлар суммасини ушлаб қолинган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатинг.

Шаблон-файлни тўлдиргач, Ҳисоб-китобнинг ўзида 3-иловани тўлдиришга ўтамиз.

«Аввалги хисобот давр(лар)и учун жами» сатрининг 7 ва 8-графаларига олдинги ҳисобот даври учун жами маълумотларни кўчиринг. Агар иловани биринчи ой учун тўлдирсангиз, биринчи сатрда ноль қўйинг.

Иккинчи сатрга «Жорий хисобот ойи учун жами» шаблон-файлдаги расшифровкадан жами маълумотларни олиб ўтинг.

Учинчи сатр «Йил бошидан бошлаб жами» автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобни тўлдирамиз

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳисобот даври учун бюджетга жисмоний ва юридик шахслар, жумладан норезидентлар бўйича алоҳида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммасини аниқлаш имконини беради. Шаблон-файлдаги расшифровкадан фарқли ўлароқ, Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

I бўлимда юридик шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

● 010-сатрда – ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-графаси

 

+

 

Ҳисоб-китобнинг

010-сатри 4-графаси

 

● 020, 021 ва 022-сатрларда – ҳисобот (солиқ) даврида резидент ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар суммасини;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 8-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри

4-графаси

 

 

● 030-сатрда ҳисобга олинадиган, олинган дивидендлар суммасини;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

3-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри

3-графаси

 

 

● 040, 041, 042-045-сатрларда – имтиёзлар (жами). Имтиёзлар турини рўйхатдан танланг;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг
11-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

4-графаси

 

 

● 050, 051 ва 052-сатрларда – имтиёзлар ва олинган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ солиш базасини, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 9-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг
050-сатри 
4-графаси

 

 

● 061 ва 062-сатрларда – резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкалари;

● 070-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини. У солиқ солиш базаси солиқ ставкасига кўпайтирилган ҳолда автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг
10-графаси бўйича ўсиб

борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг
070-сатри 
4-графаси

 

 

Юридик шахслар учун тўланиши лозим бўлган солиқни тўлашда my.soliq.uz да солиқ тўловчининг кабинети орқали «35» солиқ кодини танланг.

II бўлимда жисмоний шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

● 080-сатрда – ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 7-графаси

бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг

080-сатри 4-графаси

 

 

● 090, 091 ва 092-сатрларда – ҳисобот (солиқ) даврида резидент ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар суммасини;

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 8-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри
3-графаси

 

+

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри

4-графаси

 

 

● 100-сатрда – ҳисобга олиниши лозим бўлган олинган дивидендлар суммасини.

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

3-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри
3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри

3-графаси

 

 

● 110, 111-115-сатрларда – имтиёзлар (жами) ва расшифровкани. Имтиёзлар турини рўйхатдан танланг;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 11-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри
3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри

4-графаси

 

 

● 120, 121 ва 122-сатрларда – имтиёзлар ва олинган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ солиш базасини, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 9-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри
3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри

4-графаси

 

 

● 131 ва 132-сатрларда – резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкаларини;

● 140-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини. У солиқ солиш базаси солиқ ставкасига кўпайтирилган ҳолда автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 10-графаси бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри
3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри

4-графаси

 

 

Жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган солиқни солиқ тўловчининг кабинети орқали
(my.soliq.uz) тўлашда 138 солиқ кодини танланг.

Барча иловалар ҳамда Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиргандан кейин ҳисоботни:

● дарҳол жўнатишингиз;

● сақлашингиз ва кейинроқ жўнатишингиз мумкин.

«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг мақомини – у солиқ органлари томонидан қабул қилинган ёки қилинмаганлигини текширишингиз мумкин.

Жўнатилгандан кейин у дарҳол «Ишлов беришда» бўлимига ўтказилади. Ишлов бериш ҳисоботни катаклар (сатрлар) тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги юзасидан автоматик тарзда текширишни ўз ичига олади.

Хатолар аниқланган тақдирда ҳисобот «Хатолар билан» бўлимига тушади. Агар хатоларга даромадлар олувчилар тўғрисидаги маълумотлар шаблон-файлини тўлдириш чоғида йўл қўйилган бўлса, уни сақланган ҳисоботдан юклаб олинг ва унда кўрсатилган хатоларни тузатинг.

Агар ҳисоботда хато аниқланмаса, у «Жўнатилган ҳисоботлар» бўлимига тушади.

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунасини buxgalter.uz сайтидан юклаб олиш мумкин.

Прочитано: 1394 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика