Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларини яширин сақланаётган омборни фош қилишди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг яшаш хонадонида умумий қиймати 85 млн сўмлик 7 210 дона қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.