Корхона дизель ёқилғисини улгуржи тартибда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига сотади. Якуний истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланмаймиз.
Дизель ёқилғисини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига (якуний истеъмолчиларга эмас) сотишда акциз солиғи тўланадими?
– Акциз солиғини ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни якуний истеъмолчиларга сотувчи корхоналар тўлайди. Акциз солиғи солиш мақсадларида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади (СК 283-м. 1-қ.).
Дизель ёқилғисини якуний истеъмолчилар бўлмаган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига улгуржи сотишда акциз солиғи тўланмайди. Дизель ёқилғисини реализация қилиш шартномасида, харидор – автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ёқилғини якуний истеъмолчиларга сотиш учун харид қилаётганлигини кўрсатиб ўтиш зарур.