Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 22 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

 

2020 ЙИЛ ИЮНЬ

 

5 ИЮНЬ

2020 йилнинг май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 390-модда, 2-қисм)

2020 йил май ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 355-модда, 2-қисм, 1-банд)

 

9 ИЮНЬ

2020 йил июнь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*

(Солиқ кодекси, 432-модда, 1-қисм)

 

10 ИЮНЬ

мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 417-модда, 6-қисм)

2020 йилнинг май ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар)

2020 йил май ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 133-модда, 12-қисм)

 

14 ИЮНЬ****

2020 йил май ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

(Низомнинг 16-банди , ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган)

 

15 ИЮНЬ

2020 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар)

2020 йил май ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади

(Солиқ кодекси, 392-модда, 1 ва 2-қисмлар)

 

20 ИЮНЬ****

2020 йил май ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****

(Солиқ кодекси, 273-модда, 1 ва 2-қисмлар)

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни**:

2020 йил июнь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

2020 йилнинг II чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида.

(Солиқ кодекси, 448-модда, 1, 3 ва 7-қисмлар)

2020 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 355-модда, 1 ва 2-қисмлар)

2020 йил май ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил май ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади.

(Солиқ кодекси, 273-модда, 1, 2-қисмлар)

2020 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2020 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 345-модда, 5 ва 6-қисмлар)

 

23 ИЮНЬ

2020 йил июнь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни***

(Солиқ кодекси, 340-модда, 2, 7, 8-қисмлар)

 

Маълумот учун! Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб кутилаётган ҳажмларидан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

 

25 ИЮНЬ 

2020 йилнинг май ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.)

 

! Пандемиянинг бизнесга салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришга қаратилган Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонлари билан айрим тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган тартибда айрим солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти тақдим этилган.

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони билан имтиёз ва преференциялар тақдим этилди:

1) қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

кичик тадбиркорлик субъектлари;

бозорлар ва савдо комплекслари,кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;

2) кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқарилади:

Президентнинг 19.03.2020 мартдаги ПФ-5969‑сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;

2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

3) микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи берилди. Кейинчалик кечиктирилган сумма 120 кун мобайнида тенг улушларда тўланади. Бундан божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган субъектлари фойдаланишлари мумкин.

4) 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача камайтирилади. Ушбу тартиб қуйидаги корхоналарга татбиқ этилмайди:

акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар;

давлат корхоналари;

устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар.

5) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади. Солиқ органлари 2020 йил 15 май ҳолатига инкассо топшириқномаларини чақириб олишлари лозим, солиқ тўловчиларга эса ушбу санага солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилади.

 

 

*Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.

**Қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган ЎзР норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача солиқни тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

***Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида беш миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

****Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

______________      

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика