Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Асосий воситани сотишдан даромадга айланмадан олинадиган солиқ

 

2020 йилнинг январь ойида таъсисчиларидан бири жамиятдан чиқиб, асосий воситалар таркибида бўлган бинони қолдиқ қиймати бўйича ўзига олди.

1. Бинони таъсисчига бераётганда корхона унинг қолдиқ қиймати суммасидан айланмадан олинадиган солиқ тўлаши лозимми?

2. Солиқ солиш мақсадларида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига реализация қилинган бино қиймати киритиладими?

 

1  Айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ солиш объекти бўлиб жами даромад ҳисобланади (СК 463-м. 1-қ.). Асосий воситаларни таъсисчига бериш реализация қилиш деб тан олинади. Асосий воситаларни реализация қилишда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (фойда) жами даромад таркибига киритилади (СК 298-м.).

Асосий восита қолдиқ қиймат бўйича реализация қилинганда, реализация қилишдан олинадиган даромад суммаси 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича мазкур асосий воситани қайта баҳолаш сальдосига тенг бўлади, башарти асосий восита илгари қайта баҳоланган бўлса.

Асосий воситаларни реализация қилишдан олинадиган даромадга, солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 468-м. 3-қ.).

 

2 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) сотилаётган асосий воситанинг қолдиқ қиймати эмас, балки уни реализация қилишдан олинган даромад кўрсатилади. Мазкур сумма:

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 030 ва 040-сатрларига киритилади;

Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010, 030, 0303-сатрларида акс эттирилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика