Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) норезидентга хорижий ҳамкорнинг фармацевтика воситаларини Ўзбекистоннинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатади, ушбу воситалар бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги стандартларига мувофиқ норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва таржима қилиш ҳам хизматлар жумласига киради. Хизматлар харидори – ЎзР норезиденти – Кипр фармацевтика компанияси ЎзР ҳудудида фаолият юритмайди ва бу ерда жойлашмаган.
Бундай хизматлар кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚС солинадими?
– Ҳа, бевосита кўчар мулк ҳисобланган фармацевтика воситалари билан боғлиқ хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатиладиган бўлса, ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 2-б).