Хусусий клиниканинг йиллик айланмаси 3 млрд сўмдан ошиб кетса, ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўладими?
– Ҳа, йиллик тушум миқдоридан қатъи назар, тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади. Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:
● тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар;
● ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар;
● стоматологик хизматлар, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар (СК 243-м. 1-қ. 11-б.).