Жисмоний шахс ўзи ягона муассиси ҳисобланган ташкилотнинг нотурар жой биносини шартнома бўйича текин фойдаланишга бераяпти. Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўлайди.
Ушбу битимда МЧЖда ва муассис ҳисобланган жисмоний шахсда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин?
– Кўчмас мулкни текин асосда олаётган ташкилотда фойда солиғи солиш мақсадларида жами даромад таркибига бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланган текин фойдаланишдан олинган даромад суммаси киритилади (СК 299-м.).
Томонларда бошқа солиқ оқибатлари юзага келмайди.