Юридик шахс жисмоний шахсга илгари фойдаланилган «Damas» автомобилини сотишга қарор қилди. Баҳолаш компанияси уни баҳолади. Кузатув кенгаши томонидан баҳоловчи компания белгилаган миқдордаги автомобилни реализация қилиш нархи тасдиқланди.
Юридик шахс жисмоний шахсга автомобилни сотиш чоғида унинг қолдиқ қиймати реализация қилиш нархидан юқори бўлса, реализация қийматидан ҚҚС тўланадими?
– Йўқ, қолдиқ қиймати реализация қилиш қийматидан юқори бўлишига қарамай, ҚҚС реализация қилиш қийматидан тўланади.
ҚҚС солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м. 1-қ.).