2020 йил мартда норезидентдан хизматлар кўрсатилиши кутилмоқда. Хизматлар ҳақини, шунингдек норезидент учун ҚҚСни 2020 йил апрелда тўлашни режалаштиряпмиз.
Тўлов кейинроқ амалга оширилган бўлса, норезидент учун тўланган ҚҚС тўлов тўланганлиги факти ёки инвойс бўйича ҳисобга олинадими?
– Корхона ЎзР норезидентидан реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди деб эътироф этилган хизматларни олаётганлиги учун солиқ агенти сифатида солиқ тўловчидан олинадиган тегишли ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши, уни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Солиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради (СК 255-м. 6, 9-қ., 266-м. 1-қ. 4-б.).
Бинобарин, корхонада хизматларни импорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи ҚҚС бюджетга тўланганидан кейин, яъни апрелда вужудга келади.