Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 10 / Солиқ солиш

Қайта қуйиладиган сувлардан олинадиган солиқ

 

Саноат оқимлари 990 000 куб.м сиғимли идишга келиб тушади. Буфер кўллар Чирчиқ дарёси бўйидаги текис майдонларда жойлашган, улар келиб тушадиган оқимларни аралаштириш, ўртачалаштириш, тиндириш ва аэрация учун мўлжалланган. Кўлларда оқимлар аэрациядан ўтиб, тиндирилганидан кейин Чирчиқ дарёсига келиб тушади. Оқимларнинг ҳақиқий ҳажми Чирчиқ дарёсига сув чиқариб юбориладиган жойда ўрнатилган сув ўлчаш рейкаси кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Ҳар йили корхона ўртача 113 000 минг куб м сув олади ва тахминан 100 000 минг куб м сувни дарёга қайта қуяди. 2019 йилда 40 626 797 минг сўм миқдорида сувдан фойдаланганлик учун солиқ тўланган. Ҳисоб-китобларга кўра корхона олинган сувнинг 11–15%ини истеъмол қилади.

Корхона олинган сув ҳажми бўйича эмас, балки ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми бўйича солиқ тўлаши мумкинми? 

 

– Дарёга қайта қуйиладиган сувлар чегириб ташланмаган ҳолда олинган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар деб эътироф этилади (СК 441-м.).

Фойдаланилган сувнинг ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасидир. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади (СК 443, 444-м.).

Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти бўлмайди (СК ­442-м. 2-қ. 6-б.). Бошқа саноат тармоқлари учун бундай норма мавжуд эмас.  

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари белгиланади. Сув олиш лимитларини белгилаш учун сув ресурслари ҳажмлари оқава сувлардан, шунингдек қулай коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланиш ҳажмидан иборат бўлади (Низомнинг IV бўлими, ВМнинг 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарорига 1-илова).

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика