Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона автобусда йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Йўл ҳақи давлат томонидан 1 400 сўм этиб белгиланган. Ушбу сумма харажатларни қопламаётганлиги сабабли давлат томонидан корхонага бюджетдан субсидиялар ажратилади.
Бюджетдан берилган субсидияларга фойда солиғи солинадими?
– Бюджет субсидиялари мақсадли маблағлар жумласига киритилади (СК 48-м. 2-қ.). Фойда солиғини ҳисоблашда Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида текинга олинган мол-мулк, шунингдек СКнинг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган мақсадли тушумлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 8, 9-б.).