Қонун ҳужжатларида «васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади» деб белгиланган (11.02.2019 йилдаги ПҚ-4185-сон қарорнинг 2-б.). Мазкур компенсация қандай даромад турига киради, ундан қандай солиқлар тўланади?
– Агар компенсация тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва нормаларга мувофиқ тўланса, у жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди (СК 269-м. 2-қ. 9-б.). Агар тўлов белгиланган нормалардан ортиқ тўланса, нормадан ортган қисми жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м.).
Моддий наф тарзидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилади ва уларга СКнинг 380-моддасида белгиланган имтиёзларни инобатга олган ҳолда 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.