Norma.uz

Нима учун россияликларга пенсияга қўшимчалар тўлиқ берилмаётир

 

2017–2019 йилларда пенсияга қўшимча тўловлар 53%дан ортиқ ҳолатларда амалга оширилмаган. Бу ҳақда РФ Ҳисоб палатасининг ҳисоботида айтилган.

 

Таъкидланишича, назорат қилувчи ижора томонидан ўтказилган аудитдан кейин пенсионерларга 2,2 млн рубль қўшимча тўлов тўланган. Асосий муаммо бир шахсга иккита ва ундан ортиқ счёт очилганлиги, шунингдек якка тартибдаги шахсий ҳисобрақам суғурта рақамининг бир нечта шахсларга берилганлиги ҳисобланади. Кўпинча ариза берувчиларнинг сўровномани тўлдиришда йўл қўйган хатоликлари туфайли шундай вазият юзага келади.

Бундан ташқари, фамилиянинг ўзгартирилиши ҳам пенсия миқдорининг камайишига олиб келади. Бу турмушга чиқадиган аёлларга кўпроқ тааллуқлидир. Пенсия жамғармаси қайта берилган счётларни топиб уларни бирлаштириб боради, бироқ аудиторларнинг аниқлашича, пенсионерларга тўлиқ тўланмаган пуллар ҳар доим ҳам берилмас экан. 3 йил ичида РФ Пенсия жамғармаси деярли 90 минг пенсионернинг счётларини бирлаштирган. Идорада улар пенсияни тўлиқ миқдорда олмаган бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Ҳисоб палатасининг таъкидлашича, Меҳнат вазирлиги Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда фуқароларнинг пенсияларини текширишлари, қайта ҳисоблашлари ва тўланмай қолган пулларни тўлашлари лозим.

 

Манба: life.ru.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика