Norma.uz

Рақамли режимда

 

2005 йилдан бошлаб иш стажини архив маълумотномалари билан тасдиқламаса ҳам бўлади деб эшитдим.

Шундайми?

 

– Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони (2.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон) билан 2005 йилдан 2020 йилгача бўлган давр учун пенсияни расмийлаштиришда стажни тасдиқлашнинг янги тартиби белгиланган.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан пенсияни ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади:

  • 2005–2016 йиллар даври учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
  • 2016–2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
  • 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан.

Ушбу даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади. Тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ҳамда қўшимча архив маълумотларини талаб қилиб олиш зарурати бўлганда, фуқарога пенсия минимал миқдор бўйича сиртдан расмийлаштирилади ва кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади (ПФ-5953-сон Фармоннинг 20-банди).

Эслатиб ўтамиз, бунинг учун «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилган (31.10.2019 йилдаги ­ПҚ-4502-сон қарор). Унда шакллантириладиган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун фуқароларнинг меҳнат стажини тасдиқлайди.

Прочитано: 130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика