Norma.uz

Компенсация пул тўловлари ҳақида

 

Ногиронлиги бўлган ёлғиз пенсионерга васийлик қилувчининг мажбуриятлари, яхши пенсия олиш учун ҳозирдан қанча тўланиши кераклиги, архивда маълумотлар мавжуд бўлмаган қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида турли вазиятлар мисолида. Бундай ҳолатларда нима қилиш кераклигини «Norma» МЧЖ эксперти тушунтириб беради.

 

Энг кам миқдорда пенсия оладиганлар уни тежаб ишлатишга ҳаракат қиладилар. Ойлик компенсация пул тўловлари ортиқчалик қилмайди. «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев пенсионерларга қандай турдаги компенсация тўловлари берилишини сўзлаб берди.

 

– Қайси пенсионерлар нонга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин?

– 2018 йил 1 октябрдан ун ва қолипли нон сотиб олишга доир қўшимча харажатларни қоплаш учун ойлик компенсация тўловлари жорий этилган (ВМнинг 13.09.2018 йилдаги 731-сон қарори). Бир йил ўтгач ВМнинг 14.10.2019 йилдаги 866-сон қарори билан компенсация олувчи шахслар сони оширилди. Улар жумласига қуйидагилар киритилади:

  • ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимондага), болаликдан ногир бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақа, шунингдек белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия ва нафақа олувчилар;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун нафақа бериладиган оилалар, шунингдек моддий ёрдам бериладиган кам таъминланган оилалар;
  • 14 ёшгача бўлган болалари учун нафақа олувчи оилалар;
  • энг кам ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлар.

Шунингдек компенсация тўлови миқдори дастлаб БҲМнинг 10%и миқдорида белгиланган, кейин эса 50 000 сўмгача оширилган.

 

– Компенсация тўловлари қандай тартибда тўланади? Бунинг учун қандайдир ҳужжатлар талаб этиладими?

Йўқ. Тўловларни олиш учун махсус ҳужжатларни расмийлаштириш шарт эмас. Пенсия жамғармасида пенсия ва нафақа олувчилар ҳақидаги маълумотлар базаси мавжуд, унда компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлганларга автоматик тарзда компенсация пул тўловлари тайинланади. Ҳар ойнинг 3-санасига қадар дастурий мажмуа ёрдамида қайдномалар шакллантирилади ҳамда тижорат банклари ва «Халқ банки» АКнинг тегишли филиалларига электрон шаклда юборилади.

Тўловларни пластик карточкага оладиганларга ҳар ойнинг бошида уларнинг ҳисобрақамига маблағлар автоматик тарзда туширилади. Нақд пул кўринишидаги компенсация тўловлари Халқ банкининг кўчма кассалари томонидан фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида пенсия ва нафақаларни тўлаш билан бир вақтда берилади.

 

– Пенсионерга яна қандай тўловлар тўланади?

– Пенсионерларнинг айрим тоифалари уй-жой-коммунал тўловларини тўлаш учун БҲМнинг 45%и миқдорида компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқини эгалар. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси Низомда (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Улар жумласига қуйидагилар киритилади:

а) 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 1 ва 2-иловаларда белгиланган;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Слава орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланрган фуқаролар;

з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, БҲМнинг 50%и миқдорида, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари БҲМнинг 25%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловларини оладилар (2175-сон Низомнинг 1-1, 2-б.).

Уй-жой-коммунал тўловларини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига тегишли ариза ва ҳужжатлар билан мурожаат қилиш лозим.

 

– Бир вақтнинг ўзида нон учун ҳам, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўловларини олиш мумкинми?

Ҳа, албатта. Бир вақтнинг ўзида нон учун ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ушбу тўловларга пенсия ва нафақаларни тўлаш муддатларида тўланади.

 

Маълумот учун!

Компенсация тўловлари берилмаган тақдирда, бевосита Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш мумкин. Фуқаролар компенсация тўловлари юзасидан қуйидаги «ишонч телефонлари» орқали мурожаат қилишлари мумкин: Пенсия жамғармаси – 1140 ва «Халқ банки» АК – 1106.

Прочитано: 394 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика