Norma.uz

Ижтимоий нафақаларни олиш – онлайн-режимда

 

1 сентябрдан бошлаб аризаларни кўриб чиқиш ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёнлари босқичма-босқич автоматлаштирилади.

 

Бунинг учун «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими ишга туширилади, у 2019 йил октябрь ойидан бошлаб Сирдарё вилоятида қуйидаги тўловларни тайинлаш ва тўлашда тажриба тариқасида синовдан ўтказилган:

  • 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

Тизим Ўзбекистонда ЮНИСЕФ ваколатхонаси гранти доирасида молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватланади. Компьютер ускуналари ва периферий қурилмалари Жаҳон банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобига харид қилинади.

Тизим «Электрон ҳукумат»нинг таркибий қисми бўлганлиги сабабли давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий хизматлар ёки ёрдам кўрсатишда ўзаро электрон форматда ҳамкорлик қиладилар. Фуқаролар тизимда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича идентификацияланади.

Тизим функционали босқичма-босқич кенгайтирилади. Масалан, йил охирига қадар ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш имконияти (уларнинг ЖШШИРи орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» билан ўзаро ҳамкорлик қилиш йўли билан) жорий этилиши лозим. Бундан кейин ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги ариза онлайн-режимда электрон шаклда берилиши мумкин бўлади.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика