Norma.uz

Харажатларни қоплаш жиҳатлари

 

Иш берувчи бир йўла тўланадиган, масалан, дафн этиш маросими учун бериладиган нафақалар бўйича ходимларга тўланадиган харажатларни қоплашга ҳақлими?

 

– Иш берувчининг ходимларга бир йўла тўланадиган нафақаларни тўлашга оид харажатларини қоплаш Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

Низомга мувофиқ бола туғилганда, шунингдек дафн этиш маросими учун ходимга бир йўла тўланадиган нафақалар қопланиши лозим.

Ташкилотлар томонидан Пенсия жамғармасидан маблағлар олиш учун белгиланган шакл (Низомга 2-илова) бўйича қоғоз кўринишидаги ёки электрон ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этган ҳолда тасдиқланган шакл (Низомга 3-илова) бўйича электрон кўринишдаги ариза тақдим этилади.

Бунда бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақани олиш учун ариза бола туғилганидан кейин 6 ойдан кечиктирмай, дафн этиш маросими учун нафақа олишга ариза шахс вафот этганидан кейин 60 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика