Norma.uz

Лавозим Рўйхатдан чиқарилганда

 

Корхона ходими 2006 йилдан ҳозиргача бўлган давр учун имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотномани беришни сўраб мурожаат қилди, у бу давр мобайнида «қўлда кесиш ва пайвандлаш ишларида банд бўлган электр-газ пайвандловчиси» лавозимида ишлаган. 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан 3.01.2013 йилдан бу лавозим Рўйхатдан чиқарилган бўлса, корхона томонидан ходимга 2006 йилдан 2.01.2013 йилгача бўлган давр учун шундай маълумотнома берилиши лозимми?

 

– Бундай маълумотнома берилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди. Аниқлаштирувчи маълумотнома айрим тоифадаги ходимлар учун у берилаётган пайтда белгиланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус стажни тасдиқлаш учун берилади.

Унда тегишли Рўйхат рақами, унинг қисми, бўлими, банди ва кичик банди рақами, яъни маълумотнома тўлдирилаётган пайтда амалда бўлган маълумотлар кўрсатилади.

2013 йил 13 январдан «қўлда кесиш ва пайвандлаш ишларини бажарувчи электр-газ пайвандловчиси» лавозими имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатидан (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) чиқарилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу лавозимда ишланган давр ходимнинг махсус стажига киритилмайди ва у аниқлаштирувчи маълумотнома билан тасдиқланмайди.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, Фуқаролик кодексининг 4-моддаси 3-қисмига мувофиқ фуқароликка оид қонун ҳужжатлари амалга киритилгунига қадар юзага келган муносабатлар бўйича ҳужжат амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар қўлланилади.

Бир вақтнинг ўзида корхоналар ва ташкилотларда ноқулай меҳнат шароитларида иш билан банд бўлган ходимлар Қонунга мувофиқ меҳнат шароитларига кўра муддатидан олдин имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлсалар, уларга меҳнатга ҳақ тўлашга мўлжалланган ўз маблағлари ҳисобидан пенсиялар тайинлаш ва тўлаш ҳуқуқи берилган (ОСПнинг 3.09.1993 йилдаги 939-XII-сон қарори 8-банди).

 

Маълумот учун!

Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ТАҚДИМ ЭТИЛМАГАН ТАҚДИРДА, Пенсия жамғармаси бўлими уларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиб олишда КЎМАК КЎРСАТАДИ.

Прочитано: 356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика