Norma.uz

Алоҳида сана. Пенсионерларга байрам муносабати билан тўлов тўланади

 

1 октябрь Нуронийлар куни сифатида байрам қилинади. Россиянинг айрим минтақаларида ушбу санада пенсионерларга қўшимча тўловлар тўланиши маълум қилинган. Қанча миқдорда тўлов тўланади ҳамда қандай байрам муносабати билан нафақалар тўланади?

 

Байрамга тўловлар минтақа кўламида амалга оширилади ҳамда пенсионернинг яшаш жойидагидан кескин фарқ қилади. Нуронийлар кунига келадиган бўлсак, битта минтақада қатъий миқдор белгиланиб, ҳар йили тўланади. Бошқасида эса байрам арафасида тўлов тўлашга қарор қилинади.

Нуронийлар кунига ҳар йиллик тўловлар, масалан, Ярослав ва Рязань вилоятларида белгиланган. Тўловлар 500 рублни ташкил этади. Турли минтақаларда тўлов тўлаш шартлари турлича эканлигига эътибор қаратиш лозим. Айрим минтақаларда ҳеч қандай истисносиз барча пенсионерларга қатъий белгиланган тўловлар тўланади. Бошқасида эса муайян ёшдагиларга берилади. Қўшимча шартлар белгиланиши ҳам мумкин.

Ненец автоном округини мисол қилиб келтирамиз. У ерда кўпроқ – 5 000 рубль тўланади. Ҳақиқатан ҳам, бу пуллар барча пенсионерларга тўланмайди, фақат узоқ йиллар давомида минтақада яшаб меҳнат қилган ёки ногиронлиги бўлган пенсионерларга тўланади. Чунончи ушбу мезонларга мувофиқ келадиган 70 ёшгача бўлган шахсларга 5 000 рубль, 70 ёшдан катталарга эса – 16 640 рубль берилади.

Халқаро ногиронлар кунида (3 декабрь) ҳам тўловлар тўланади. Одатда тўлов минтақага боғлиқ ҳолда 500 рублдан 10 000 рублгачани ташкил этади.

Қоидага кўра, Нуронийлар куни муносабати билан тўловлар тўланадиган вилоятларда Ногиронлар кунида ҳам тўловлар тўланади.

Таъкидлаш жоизки, минтақада байрамга тўлов тўлашга қарор қилинса, пуллар пенсионерга байрам арафасида берилади. Масалан, 1 октябрь (Нуронийлар куни) ҳақида сўз борганда, 30 сентябргача пул ўтказилади. Тўлов автоматик тарзда ўтказилади. Ижтимоий ҳимоя органларига ҳеч қандай қўшимча ариза ёзилиши шарт эмас.

Кўп минтақаларда юбилей саналарига турли пул мукофотлари берилади. Масалан, Москвада узоқ умр кўрадиганларга пул тўланади. 2020 йилда қуйидаги суммалар белгиланган: 100 ёшга тўлганларга – 26 400 рубль, узоқ умр кўрадиганларга, 101 ёшдагилар ва ундан катталарга – 15 840 рубль. Юбилейини биргаликда нишонлаётган оилавий жуфтликларга ҳам тўловлар назарда тутилган. Никоҳда 50 йил биргаликда яшаганларга 21 120 рубль, 55 ва 60 йил яшаганларга – 26 400 рубль, 65 ва 70 йил яшаганларга эса – 31 680 рубль берилади. Бошқа минтақаларда ҳам юбилярларга тўловлар тўланади.

Прочитано: 111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика