Norma.uz

Маълумотномаларсиз

 

2021 йил 1 январдан* давлат хизматлари ва ёрдам кўрсатишда фуқаролардан қуйидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади:

  • доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • оила таркиби, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотномалар, туғилганлик, вафот этганлик, турмуш қурганлик ва ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;
  • автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
  • оиланинг (оила аъзоларининг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар;
  • кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги ­маълумотномалар;
  • иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар;
  • пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар;
  • банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар;
  • оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар;
  • талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.  

Кам таъминланган деб эътироф этилган шахслар ва оилалар «Ягона реестр» ахборот тизими орқали қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларсиз қуйидаги хизматлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар:

  • давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
  • МТМда ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
  • умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
  • айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
  • санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
  • кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъсинлаш;
  • ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус амбулатор ёки кундузги тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Кам таъминланган деб эътироф этиш тўғрисидаги маълумотномани ЯИДХП орқали «Ягона реестр» АТ орқали 12 ой мобайнида олиш мумкин.

 

*Президентнинг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (4.08.2020 йилдаги ПҚ-4797-сон).

Прочитано: 452 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика