Norma.uz

Яхши пенсия олиш учун тўловни амалга ошириш керак

 

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахс корхона 4 йил давомида юқори маош олиб ишлаган. Корхона ёпилган. Пенсияга 1 йил қолган эди. Ҳозир у ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расмийлаштирилган.

Юқори миқдорда пенсия олиш учун сўнгги 5 йилда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида қандай даромадни кўрсатиш лозим?

Юқори миқдорда пенсия олиш учун энг юқори иш ҳақи қандай бўлиши керак?

 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишланган вақтидан қатъи назар, 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%идан кам бўлмаган миқдорда ёки 111 500 сўм тўлайдилар, бундан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи миқдори белгиланади (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-банди).

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади қуйидаги тартибда аниқланади: тўланган ягона солиқ тўлови суммаси амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлинади ҳамда олинган натижа 100 га кўпайтирилади (Низомнинг 39-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

 

МИСОЛ. 2020 йил июль ойи учун 111 500 сўм тўланган. Тегишинча, 2020 йил июль ойи учун даромад миқдори 929 166,67 сўмни (111 500/ 12 х 100) ташкил этади, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси.

Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ пенсияни ҳисоблаш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи ёки 2 386 100 сўм қабул қилинади.

Тегишинча, юқори миқдорда пенсия олишни хоҳловчилар ҳар ойда тўланадиган ижтимоий солиқни кўпроқ тўлашлари лозим.

Шу тариқа, 2020 йил июль ойи учун 275 минг сўм ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, июль ойи учун даромад миқдори 2 291 666,67 сўмни (275 000 / 12 х 100) ташкил этади, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси.

 

Маълумот учун!

НОГИРОНЛИК БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАР меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ИШ СТАЖИДАН ҚАТЪИ НАЗАР тайинланади.

Прочитано: 117 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика