Norma.uz

Ҳар бир пенсиянинг ўз тартиби бор

 

Пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стаждан ортиқча ҳар бир ишланган йил учун пенсия миқдори ошириб борилишини биламан.

Ушбу тартиб ёшга доир пенсияга тааллуқлими ёки барча турдаги пенсияларга қўлланиладими?

 

– Мазкур тартиб барча турдаги пенсияларга, бироқ турлича қўлланилади. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасида ушбу тартибни қўллаш батафсил баён этилган. Ҳисоб-китоб қилишда:

  • ёшга доир пенсиялар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида (Қонуннинг 31, 33-м.);
  • I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%и миқдорида оширилади.

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баравари миқдори доирасида амалга оширилади.

Прочитано: 457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика