Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳунармандчилик маҳсулотларини (миллий сувенирлар) экспортга сотмоқчимиз.
МЧЖ корпоратив пластик карточка орқали ҳақини тўлаган ҳолда уларни кейинчалик қайта сотиш учун ҳунармандлардан сотиб олиши мумкинми?
– Ҳа, якка тартибдаги тадбиркорлардан шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактура олган ҳолда буюмларни сотиб олиш мумкин.
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисобварақ-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди «в» кичик банди 5-хатбошиси).
Шу тариқа, ЯТТдан буюмларни сотиб олаётганда харидорнинг терминал чеки ва ҳисобварақ-фактурани олиши кифоя.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.