Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Солиқ солиш

ҚҚС: авиайўловчилар учун хизматларга имтиёз берилмаган

 

Аэропортда юқори қулайликдаги залларнинг (CIP-зал) хизматлари Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод этиладими?

 

Йўқ, аэропортда юқори қулайликдаги залларнинг хизматларидан олинадиган даромадлардан ҚҚС бўйича имтиёз назарда тутилмаган.

Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизматини реализация қилиш оборотини ҚҚСдан озод этиш кўринишидаги имтиёз мавжуд (Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-банди). Бироқ у айнан самолётларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга тақдим этилади. CIP-залда эса йўловчиларга хизмат кўрсатилади.

Солиқ кодексида CIP-залларнинг хизматларидан тушган тушумни ҚҚС тўлашдан озод этиш қайд этилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика