Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Солиқ солиш

Ҳар бир солиқ алоҳида ҳисобланади

 

ЯСТ тўловчи корхона бир неча турдаги фаолият билан шуғулланади, уларнинг бири бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида 9010, 9020 ва 9030-счётларнинг маълумотлари асосида аниқланадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилади. Агар ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият тури бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилмаса, ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри кўрсаткичи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри кўрсаткичига мувофиқ келмайди.

1. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушумни ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри ва бошқа сатрларида, шунингдек Ҳисоб-китобга иловаларда кўрсатиш зарурми?

2. Камерал назорат ўтказиш чоғида солиқ органларида солиқ ва молиявий ҳисоботдаги соф тушум кўрсаткичларидаги фарқ юзасидан эътироз юзага келмайдими?

 

1

Йўқ, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган даромад кўрсатилмайди.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланилади ва ЯСТни, ягона ер солиғини ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг махсус қоидалари қўлланилишини, шунингдек мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилишини назарда тутади (Солиқ кодексининг 348-моддаси).

Қатъий белгиланган солиқни тўлаш белгиланган фаолият турларини амалга оширувчи ЯСТ тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда Солиқ кодексининг 58-бобида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқ тўлашлари шарт.

 

2

Агар солиқ органлари солиқ ва молиявий ҳисоботдаги соф тушум кўрсаткичларидаги фарқни изоҳлаб беришни талаб қилсалар, корхона уни ҳужжатлар билан тасдиқлаши мумкин. Бунга сабаб – қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият. Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисобот тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1029 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика