Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Солиқ солиш

Уйни қуриб битказмадингизми – ер солиғини қайта ҳисобланг

 

Солиқ солинадиган база ўзгарганда Ер солиғи ҳисоб-китобига иловалар қандай тўлдирилади? Ер участкалари ҳажмини йил бошида кўрсатиш зарурми ёки қайта ҳисоб-китоб қилиш пайтидами?

Йил давомида ер участкалари майдони ўзгарган, шунингдек қурилиш ишлари олиб борилганда Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади?

 

– Ер солиғи тўловчилар Жорий солиқ даврининг 1 январидаги ҳолат бўйича қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобини (8-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Солиқ кодексининг ­285-моддасига мувофиқ 10 январгача топширадилар. Ҳисоб-китобга иккита: 1-«Солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот» ва 2-«Солиқ солинмайдиган ерлар» илова қўшиб берилади.

Амалиётда йил давомида солиқ солинадиган база ўзгариши, бир неча марта камайиши, кўпайиши мумкин. Бундан ташқари, 2018 йилда қурилиши тугалланмаган объектлар жойлашган ер учун солиқ тўлашда қурилиш норматив муддати бошланганидан тугагунига қадар икки баравар ставка қўлланади. Қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса – қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида тугалланмаса, солиқ белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ суммасида солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига Ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 285-моддаси).

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобида йиллик солиқ суммасини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган базани ойма-ой бўлган ҳолда ахборотни киритиш назарда тутилмаган.

Майдон ўзгариши акс эттирилган аниқлаштирилган ҳисобот ДСИга қандай тақдим этилишини мисоллар ёрдамида кўрсатамиз.

 

1-ВАЗИЯТ.

2018 йил март ойида солиқ солинадиган ер участкалари майдонига 1 гектар қўшилди. Янги участка Олмалиқда жойлашган. Ер солиғининг йиллик ставкаси 17 374 711 сўм миқдорида белгиланган.

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 281-моддаси). Бинобарин, корхона 1 гектарлик ер участкасини 2018 йил апрель ойидан бошлаб солиқ солинадиган базага киритиши керак.

Ҳисоб-китобга 1-«Солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот» иловасида мазкур ўзгаришни қуйидагича акс эттиринг:

3-«Ер майдони» устунида янги ер участкаси майдонини (1 га) қўшиш лозим;

6-«Солиқ ставкаси 1 га учун, сўм» устунида бир йил учун эмас, балки 2018 йил апрель–декабрь ойлари учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси – 13 031 033 сўмни ((17 374 711 / 12 ой) х 9 ой) кўрсатиш лозим.

Ҳисоб-китобда тўланиши лозим бўлган солиқнинг ойма-ой суммаси ўзгаришларни инобатга олган ҳолда акс эттирилади, яъни тўланадиган сумма апрель ойидан ҳар ой 1 447 892,56 сўмга (13 031 033 / 9) ошади.

 

2-ВАЗИЯТ.

2018 йил июнь ойида солиқ солинадиган ер участкалари майдони 0,6 гектарга камайди. Бу ерлар Олмалиқда жойлашган. Ер солиғининг белгиланган ставкаси – йилига 17 374 711 сўм.

Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база унинг майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади (Солиқ кодексининг 281-моддаси).

Ҳисоб-китобга 1-«Солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот» иловасида мазкур ўзгаришни қуйидагича акс эттириш мумкин:

3-«Ер майдони» устунида дастлабки майдонни иккига бўлинг. Биринчи солиқ солинадиган майдон – ер участкаси олиб қўйилганидан кейин корхонада қолган. Бир йил ҳисобидан келиб чиқиб белгиланган солиқ ставкаси унга нисбатан қўлланилади. 2018 йил июнь ойидан солиқ солиш объектидан чиқариб ташланадиган иккинчи майдон – 0,6 га;

6-«Солиқ ставкаси 1 га учун, сўм» устунида 0,6 га майдон бўйича 2018 йил январь–май ойлари учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси – 7 239 463 сўмни ((17 374 711 / 12 ой) х 5 ой) кўрсатиш лозим.

Ҳисоб-китобда тўланиши лозим бўлган солиқнинг ойма-ой суммаси ўзгаришларни инобатга олган ҳолда акс эттирилади. Йиллик солиқ июнь ойидан бошлаб солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланган майдонга тўғри келадиган суммага камайтирилади.

 

3-ВАЗИЯТ.

2018 йилнинг июлидан ноябригача бўлган даврда қурилишнинг норматив муддати доирасида қурилиш ишлари олиб борилди. Ер участкаси Андижон шаҳрида жойлашган. Ер солиғи ставкаси 1 га учун йилига 20 826 899 сўмга тенг. Мазкур ер участкаси йил бошида корхона тасарруфида бўлган, у бўйича солиқ оддий ставкада белгиланган.

Агар январь ойидан июнь ойигача ер солиғини бир баравар ставкада ҳисоблаган бўлсангиз, июль ойидан (қурилиш бошланганидан) мазкур участкага нисбатан икки баравар ставка қўлланилади.

Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатрида мазкур ер участкаси икки марта акс эттирилади:

2018 йил январь–июнь ойлари учун солиқ суммаси – 10 413 450 сўмни ((20 826 899 / 12 ой) х 6 ой) 6-устунда кўрсатган ҳолда;

кейинги сатрда мазкур ер участкаси бўйича 6-«Солиқ ставкаси 1 га учун, сўм» устунида 2018 йил июль–декабрь ойлари учун икки баравар ставкада ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси – 20 826 899 сўмни ((20 826 899 х 2) / 12 ой) х 6 ой) кўрсатинг.

Ноябрь ойида қурилиш тугалланганда солиқ суммасини 2-вазиятда келтирилган тартибда камайтирган ҳолда яна битта аниқлаштирилган ҳисоботни тайёрлашингизга тўғри келади.

 

Мисоллардан кўринганидек, солиқ ставкаси ўзгариши муносабати билан 1-иловада солиқ солинадиган база бўлакларга ажратилади. У корхона томонидан умуман бир йил учун эмас, балки ер участкасига муайян ставкада солиқ солинадиган давр учун белгиланади.

Солиқ органи бу борада корхонангиздан тушунтириш беришни талаб қилиши мумкин. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномалари улар учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 993 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика