Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Солиқ солиш

Ҳисоб-китобда солиқ имтиёзи

 

Корхона 2 млрд сўмга бетон тайёрловчи янги технологик асбоб-ускуна сотиб олди.

ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илова қандай тўлдирилади?

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига камайтирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). Мазкур имтиёзнинг қўлланилиши Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Солиқ солинадиган база асбоб-ускуна фойдаланишга киритилган жорий солиқ давридан эътиборан камайтирилади. Бироқ ҳар бир солиқ даврида чегирилиши лозим бўлган сумма солиқ солинадиган базанинг 25%идан ошмаслиги лозим. Яъни даврнинг қайси ойида сотиб олингани эмас, қачон фойдаланишга киритилгани муҳим. Солиқ солинадиган база бутун йил давомида камайтирилади. Янги жорий этилаётган асбоб-ускунанинг қиймати солиқ солинадиган базанинг 25%идан ошиб кетса, у ҳолда қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат (5 йил) доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.

Янги технологик асбоб-ускунани сотиб олишга йўналтирилган маблағлар суммасининг ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 5-илова «Инвестицияларга (янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги ривожланиш давлат дастурларига киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини олишга) йўналтирилган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби»да (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилади. Унда белгиланган камайтириш суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» ­050-сатрига кўчирилади.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси 2018 йил февралда қиймати 2 000 млн сўмлик асбоб-ускуна сотиб олди, март ойида эса уни фойдаланишга киритди. ЯСТ ва камайтириш суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган база жадвалда кўрсатилган.

 

(минг сўмда)

Ҳисобот даври

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база

 

Ҳисобот даврида камайтириш суммаси (ССБнинг 25%и)

 

I чорак

 

116 000

 

29 000

 

ярим йиллик

 

281 000

 

70 250

 

9 ой

 

596 000

 

149 000

 

йил

 

789 000

 

197 250

 

 

 

Корхона бир йилда солиқ солинадиган базани фақат 197 250 минг сўмга камайтириши мумкин. 1 802 750 минг сўмлик (2 000 000 – 197 250) қолган сумма келгуси солиқ даврларида (4 йилдан ортиқ эмас) солиқ солинадиган базани камайтиради.

 

ЯСТни ҳисоблашда имтиёзлар аввал Ҳисоб-китобга 5-иловада кўрсатилади. Улар қуйидаги тартибда тўлдирилади:

010 (0101)-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур сальдо йил давомида ўзгартиришсиз кўрсатилади;

020 (0201)-сатрда янги технологик асбоб-ускунани сотиб олишга сарфланган маблағларнинг умумий суммаси (2 000 000 минг сўм) кўрсатилади. Тегишли сатрларда янги асбоб-ускуна қайси: ўз (02011-сатр), қарзга олинган (02012-сатр), лизинг (02013-сатр) маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги кўрсатилади;

030-сатрда янги технологик асбоб-ускунани сотиб олишга йўналтирилган, имтиёзни қўллаш мумкин бўлган маблағлар суммасини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база акс эттирилади;

050-сатрда янги технологик асбоб-ускуна сотиб олиниши ва фойдаланишга киритилиши муносабати билан корхона солиқ солинадиган базани камайтирадиган маблағлар суммаси кўрсатилади. Бу сумма Ҳисоб-китобга 4-илованинг ­050-сатрига кўчирилади;

060 (0601)-сатрда ҳисобот даври охирида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади.

Фойдаланишга киритилаётган янги технологик асбоб-ускуна бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш учун ЯСТ ҳисоб-китобига Низомга иловага мувофиқ шаклдаги Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида маълумотнома илова қилинади.

Янги технологик асбоб-ускуна харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, ЯСТ бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва уни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика