Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Солиқ солиш

Норезидент хизматлари учун ҚҚСни уларни олувчи тўлайди

 

ЎзР норезиденти маркетинг бўйича хизматлар кўрсатди. У АҚШда туради ва у ерда хизматларни кўрсатади. Бизда унинг резидентлигини тасдиқловчи сертификат йўқ.

1. Корхонамиз тўлов манбаи сифатида норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми?

2. Норезидент кўрсатган хизматлар суммасидан ҚҚС тўлашимиз керакми?

 

1

Норезидентларнинг ЎзРда солиқ солинадиган даромадлари рўйхатида маркетинг бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қайд этилмаган (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми). Бунинг устига, Солиқ кодексида тўғридан-тўғри кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар, бундан ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар мустасно, Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадларига кирмайди (Солиқ кодексининг 155-моддаси ­4-қисми 4-хатбошиси).

Норезидентнинг Ўзбекистондан ташқарида маркетинг хизматларини кўрсатишдан оладиган даромадларига мамлакатимизда солиқ солинмайди. Норезидентга даромад тўлалигича, уни ушлаб қолмасдан тўланади. Бунинг учун АҚШ резиденти эканлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак эмас.

 

2

Норезидент юридик шахс томонидан Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахсга тақдим этилган хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, хизматларни олувчининг ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборотига киритилади (Солиқ кодексининг 207-моддаси).

Маркетинг хизматлари – товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи бўйича зарур иқтисодий шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш, шу жумладан товарлар, ишлар, хизматларни тавсифлаш, нарх стратегияси ва реклама стратегиясини ишлаб чиқиш соҳасидаги тадқиқот, таҳлил, режалаштириш ва прогнозлаш билан боғлиқ хизматлар (11.12.2009 йилдаги Протокол). Амалда ушбу хизматлар ахборот йиғиш ва унга ишлов беришдан иборат бўлади.

Хизматларни сотиб олувчи фаолиятини ЎзР ҳудудида амалга ошираётган бўлса, Ўзбекистон ҳудуди ахборотга ишлов бериш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми ­4-банди 3-хатбошиси).

Хизматларни олувчида, унинг солиқ солиш тизимидан қатъи назар (умумбелгиланган солиқлар ёки ЯСТ), норезидентлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича бюджетга ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади (Солиқ кодексининг 197-моддаси 1-қисми 2-банди, 349-моддаси 1-қисми 3-хатбошиси). ҚҚС норезидентнинг даромадидан ушлаб қолинмай, балки корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

ДСИга ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этишни унутманг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 902 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика