Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 48 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Замонавий иссиқхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари

 

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги ПҚ-4020-сон қарори билан иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари маъқулланди.

 

Замонавий иссиқхоналар – энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарга туташ ҳудудларда

Ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар (биринчи навбатда, давлат улуши 51% ва ундан юқори бўлган), муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда замонавий иссиқхона комплекслари жойлаштирилади. Бир ҳафта муддатда бундай корхона, муассаса ва ташкилотларнинг реестри шакллантирилади. Ер участкалари замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон савдоларга қўйилади.

Туташ ҳудудларида, биринчи навбатда, замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш режалаштирилаётган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг рўйхати алоҳида тасдиқланди ­(2-илова). Соҳага давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилади. Иссиқхоналарни ташкил этишда тадбиркорлик субъектларига махсус ишчи гуруҳлар кўмак берадилар.

Кейинги йилнинг мартигача иссиқхона хўжаликларининг ягона маълумотлар базаси тўлиқ ишлаши ва уларда ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг тизимли ҳисоби юритилиши таъминланади.

 

Фоизларнинг бир қисмини қоплаб берган ҳолда кредитлаш

2019 йилда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг кредит линиялари ҳисобига 200 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилинади.

2019–2020 йилларда, тегишли лойиҳалар сони ва уларни амалга ошириш учун талаб этиладиган валюта ҳажмидан қатъи назар, қуйидаги кредитлар бўйича фоизлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:

● айланма маблағларни тўлдиришга: уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турлари ва ҳоказоларни харид қилишга ажратилаётган кредитлар бўйича – банк томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25%и миқдорида, бироқ 5%ли пунктдан ортмаган даражада;

● энергиянинг муқобил манбаларидан (кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турларидан), энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун ажратилаётган кредитлар бўйича – банк томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50%и миқдорида, бироқ 10%ли пунктдан ортмаган даражада.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари

Юридик шахслар 2021 йил 1 январга қадар:

● замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқаришда фойда солиғи, ЯСТ ва ҚҚСдан озод этилади, бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади;

● замонавий иссиқхона комплекслари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 21.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1221 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика