Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 14 / Табиат ва биз

Усти ялтироқ олма

 

Бугунги кунда дўкон ёки бозордан бирор маҳсулот харид қилаётганда таркибида ГМО бормикин, деган савол билан қизиқадиганлар бор. Лекин бу масала билан қизиқмайдиган, ҳатто ГМОнинг ўзи нима, дейдиганлар ҳам топилади.

 

ГМО (гени модификацияланган организм), яъни генетик таркибини ўзгартириш йўли билан ҳосил қилинган янги ўсимлик ёки ҳайвон организмлари, шунингдек улардан истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бошқача тушунтирганда, муайян турдаги маҳсулотга бегона геннинг кўчириб ўтказилиши оқибатида янги хусусиятларга эга бўлган организмнинг келиб чиқиши ГМО ҳисобланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларига ўзга генларни киритиш 1944 йилда бошланган. Лекин уни саноатлашган тарзда қўллаш XX асрнинг охирларидан бошлаб кенг авж олди. ГМО айниқса агросаноат тармоғида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Хўш, нима учун ГМО бу қадар оммалашмоқда?

Тиббиёт фанлари номзоди Х.Хатамов келтирган маълумотларга кўра, ГМО яратиш учун аввало бирор хусусиятли (масалан совуқ иқлим шароитида яшовчи) ўсимлик ёки ҳайвон турининг ген таркибидан керакли ген ажратиб олиниб, у бошқа бир организм геномига ўрнатилади. Натижада совуқ урмайдиган, шунингдек ташқи жиҳатдан кўркам ва таъми ўзгача у ёки бу ўсимлик нави юзага келади.

1994 йил АҚШда илмий тажриба сифатида чуқур сув тубида яшовчи камбала балиғининг гени ўтказилган йирик ва ранго-ранг помидорлар етиштирилди. Буғдойнинг қурғоқчиликка чидамлилигини таъминлаш мақсадида чаён генидан фойдаланилди. Ташқи салбий таъсиротларга чидамлилигини ошириш учун инсон жигари гени гуручга ўтказилди.

Ҳозирги кунда Ер шарида 100 дан ортиқ йўналишли трансген ўсимликлар етиштирилиб, улардан озиқ-овқатда кўп тарқалганлари соя, маккажўхори, лавлаги ва картошкадир. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон организмига фойдалими ёки зарарлими деган саволга ҳозирча охирги нуқта қўйилгани йўқ. масалан, Аргентинада ГМО усулида соя етиштириш кенг йўлга қўйилгандан сўнг Санта-Фе провинциясида ҳомила ичи ривожланишидаги нуқсонлар бирмунча кўпайган. Буэнос-Айресда тиббиёт университетининг молекуляр эмбриология лабораторияси олимлари фикрича, бунинг сабаби глифосат (раундап гербицидининг фаол моддаси) билан боғлиқ экан. Чунки ўсимликларга сепилган гербициднинг маълум бир миқдори ўсимликнинг ўзида қолиб, озиқ моддаси сифатида инсон организмига тушади ва уни зарарлайди.

Австрия, Греция, Польша, Швейцария ва Япония бугунги кунда ГМО маҳсулотлардан тўлиқ воз кечган. Баъзи давлатлар эса уни қисман чеклаган.

Агар истеъмолчини табиий маҳсулот кўпроқ қизиқтирса, уни танлашнинг бир нечта усули бор.

1. Аввало маҳсулотнинг маркировкасига эътибор беринг. Одатда ишлаб чиқарувчилар бундай товарни «100% табиий маҳсулот» ёки «ГМОсиз» деган белгилар остида чиқаришади.

2. Чиройли, силлиқ, ялтироқ, айниқса шаклан бир хил маҳсулот бўлса, ундан хавотирга тушсангиз бўлади – бундай товар кўринишига сунъий аралашувсиз эришиб бўлмайди.

3. Мева-сабзавотнинг данаксиз бўлиши ҳам сизни сергак торттириши керак – бундай маҳсулотларни ҳам одатда, лабораторияларда кашф этишади.

4. Маҳсулотнинг коди ҳам сизга кўпгина маълумот бериши мумкин. Масалан, 4011 кодли ёки 94011 кодли бананлар табиий йўл билан етиштирилган бўлади. Аксинча, 8 рақами билан бошланувчи бешта белгили маҳсулотлар трансген маҳсулотлардир.

 

Зулҳумор НУРАЛИЕВА, 

1-Республика тиббиёт коллежи табиий фанлар кафедраси мудири.

Прочитано: 1414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика