Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 14 / Ислоҳот одимлари

«Шакарқамиш имтиёзи»дан фойдаланиб...

 

Бугун дунёда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар озиқ-овқат етиштириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятга қарамай, соҳадаги ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ўсишидан орқада қолаётгани кузатилади.

 

Ўзбекистон эса ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали хорижий давлатларнинг озиқ-овқат таъминотига муносиб ҳисса қўшаётгани халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда.

Хусусан, ички бозорда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш, талаб юқори бўлган озиқ-овқат товарларини импорт қилишда тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган, агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш юзасидан мамлакатимизда бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (16.01.2018 йилдаги ПФ-5303-сон) асосан 2019 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) товарлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатда қорамол, қўй ва эчкилар, қорамол гўшти, барра ёки совутилган барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар ва кунжут уруғи, шакарқамиш ёки лавлаги шакари бор. Президентнинг 2018 йил 20 февралдаги ПФ-5354-сон Фармони билан мазкур товарлар рўйхатига янги ва совитилган картошка ҳам киритилди.

Мазкур йўналишда 2017 йил давомида Хоразм вилоятига олиб келинган 432 тонна картошка маҳсулотига 283,66 млн сўмлик ҳамда 2018 йилнинг ўтган даврида олиб келинган 15 минг 300 тоннадан ортиқ шакар маҳсулотига 20,6 млрд сўмлик божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 6 мартдаги фармойишига асосан эса 2021 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тижорат банклари молиялаштирилиши ҳисобига агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб келинадиган иссиқхона ва иссиқхона қурилиш конструкцияларини божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимдан ташқари) озод қилиш белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ҳужжатлар мамлакат ички ва ташқи бозорини ривожлантириш, аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Хоразм вилояти ҳудудига 2016–2018 йиллар мобайнида Россия, Эрон, Туркия ва Корея давлатларидан 10 та ташкилот томонидан жами 11,9 га майдонга мўлжалланган замонавий иссиқхона комплекслари импорт қилиниб, ушбу комплексларга божхона тўловларидан жами 24,41 млрд сўм миқдорида имтиёзлар қўлланилган.

 

 

Жасурбек БОЛТАЕВ,

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

катта инспектори.

Прочитано: 1420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика