Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 14 / Божхона

Божхоначи бўлмоқчимисиз?

 

Бугунги ёшлар илмга чанқоқлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар орасида ҳарбий соҳа, чегара ва божхона тизимида таълим олишни истовчилар ҳам оз эмас.

 

2003 йилда ташкил этилган Олий ҳарбий божхона институти Марказий Осиё минтақасида ягона олийгоҳлардан бўлиб, бу ердаги ўқув жараёнлари жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради. Институтда 10 та кафедра, ихтисослашган дарсхоналар, кимё ва криминалистика лабораториялари, амалий машғулот майдончалари фаолият юритмоқда.

Институтда юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Улар орасида 30 нафардан зиёди фан доктори ва номзоди илмий даражаларига эга.

Институтимиз ўқув дастурини тўлиқ тамомлаган ва давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган тингловчиларга мутахассислиги бўйича олий маълумот олганлиги тўғрисида диплом ҳамда «божхона хизмати лейтенанти» махсус унвони берилади. Қуйида Институтга кириш учун топшириладиган ҳужжатлар билан таништирамиз, булар:

● номзод томонидан ёзилган ариза (билдирги);

● номзоднинг паспорт нусхаси;

● туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ­ФҲДЁ органининг маълумотномаси нусхаси;

● яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ва ногиронлик гувоҳномаси нусхалари;

● олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

● 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

● номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

● анкета;

● ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);

● маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

● ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома нусхаси;

● меҳнат дафтарчаси (асли ва нусхаси, агар мавжуд бўлса);

● ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати.

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Маълумки, Институтга ўқишга киришда абитуриентлар текширув ва синовлардан ўтказилиб, танлаб олинади. Бунинг учун дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

√ абитуриентнинг ҳужжатлари тўпланади ва ўрганилади;

√ абитуриент индивидуал-психологик тестдан ўтказилади;

√ психофизиологик ўрганиш белгиланган услубиятга мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади;

√ абитуриентдан ёзма иш (диктант) олинади. Ёзма иш ёздириш Институт қабул комиссияси таркибидаги махсус кичик комиссия томонидан ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилинади;

√ абитуриент, унинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун жисмоний машқ синовидан ўтказилади;

√ абитуриент тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади;

√ абитуриент билан якка тартибда дунёқараши ва билим савияси бўйича суҳбат ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

 

Ж.ИРИСМЕТОВ,

Тошкент вилояти
божхона бошқармаси
Кадрлар бўлими
катта инспектори,
божхона хизмати
катта лейтенанти.

Прочитано: 1534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика