Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 14 / Солиқ солиш

АВ устав капиталига улуш сифатида берилганда

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи «Оhangaron don» АЖнинг якка таъсисчилигида МЧЖ ташкил этилмоқда. Корхонамиз балансидаги (тўлиқ эскириш ҳисобланган) асосий воситаларнинг МЧЖ устав капиталига улуш сифатида берилиши муносабати билан бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш бўйича тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилди.

1. АЖ асосий воситани МЧЖнинг устав капиталига улуш сифатида берганда қандай бухгалтерия ўтказмалари бажарилади?

2. Асосий восита устав капиталига улуш сифатида берилишидан фойда кўрилганда АЖ бир қанча иқтисодий қийинчиликларга дуч келди: масалан, ҳисобрақамда маблағ бўлмаса-да, ушбу фойдадан солиқлар ҳисоблашга тўғри келди.

Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида беришдан олинган фойда суммасини камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йўли борми?

«Оhangaron don» АЖ раҳбари.

1

Бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида асосий воситаларнинг чиқиб кетиши таъсис шартномасига асосан амалга оширилади.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга амал қилиш лозим.

Асосий воситаларнинг устав капиталига улуш сифатида берилиши муносабати билан уларнинг чиқиб кетиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

 

Операциялар мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар дастлабки (тиклаш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100 «Асосий воситалар»

 

Жамғарилган эскиришнинг ҳисобдан чиқарилиши

 

0200 «Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Устав капиталига асосий воситалар билан киритилган улушнинг акс эттирилиши

 

0600 «Узоқ муддатли инвестициялар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қўшимча баҳоланган асосий восита чиқиб кетаётганида 8510-ҳисобварақни ёпиш

 

8510 «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидаги зарар акс эттирилади

 

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа (фойда)ни акс эттириш

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310 «Асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган фойда»

 

 

 

2

Асосий воситаларни улуш сифатида устав капиталига беришдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), ҚҚС ва улуш сифатида устав капиталига бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, таъсис шартномасига ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибга мувофиқ баҳоланган қиймат билан берилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдо), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.

Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида бериш натижасида фойда олинган тақдирда, ушбу фойдани камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йўли мавжуд эмас.

Бинобарин, бундай операциядан олинган фойда бошқа даромадлар сифатида ўрнатилган тартибда фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Шунингдек, асосий воситалар балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан бошлаб мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база камайтирилади.

 

Материалларни «Norma» МЧЖ етакчи эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1544 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика