Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 14 / Солиқ солиш

Даромад солиғи қайта ҳисобланади

 

Ходим 2017 йил июнь ойида ишга қабул қилинди. Унга иш жойидан тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойига тақдим этмаганлиги сабабли ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинган.

Ходим ушбу маълумотномани 2018 йил февраль ойида – 2017 йил учун ЖШДС бўйича ҳисобот солиқ органига топширилгандан сўнг тақдим этди. Ушбу ҳолда ходимга ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

Т.Абдуллаев,

МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти, Бўка тумани.

 

Солиқ кодексининг ­186-моддасига кўра, йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунга қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ёки СТИР кейинчалик тақдим этилган тақдирда, ЖШДС суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

2017 йил учун ЖШДС ставкалари ЎзР Президентининг 27.12.2016 йилдаги ­ПҚ-2699-сон қарорига ­9-иловада белгиланган.

Шуни эслатиб ўтамизки, Солиқ кодексининг 38-моддасига асосан солиқ органи солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқларни ҳисоблаши ёки ҳисобланган суммани қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи ҳам ўз навбатида солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Демак сизнинг ҳолатингизда солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугамаган ва 2017 йил учун ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин.

 

Материалларни «Norma» МЧЖ етакчи эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика