Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Божхона

Не кўз билан кўрайки...

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, республика ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулот ва товарларни олиб киришга чек қўйиш мақсадида божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар тегишли божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.

 

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» чегара божхона пости ходимлари республика транспорт прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Хитой давлатидан МЧЖ раҳбари Э.Т. номига келтирилган контейнерни гувоҳлар иштирокида очиб, кўздан кечиришганда мазкур контейнерда йўл-юк ҳужжатларида «Пол учун қоплама» деб қайд этилган умумий қиймати салкам 7 000 АҚШ долларини ташкил этувчи 26 тоннадан ортиқ товар ўрнига ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган турли хил кийим-кечак, косметика ва парфюмерия маҳсулотларига дуч келишди.

Ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2 млрд 100 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

Бошқа ҳолда ҳам пойтахтимизда фаолият юритаётган МЧЖ номига келган контейнер ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда йўл-кузатув ҳужжатларида қайд этилган 4 315 АҚШ долларилик салкам 17 тоннани ташкил этган «Полиуритан қопламали текстил маҳсулотлари» ўрнига умумий қиймати салкам 2 млрд сўмни ташкил этувчи кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ортилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган. 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика