Корхона фирма эҳтиёжлари учун ишларни бажариш юзасидан жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома муддати 11 кун – 2017 йил 20 ноябридан 30 ноябригача. Иш ўз муддатида бажарилди. Фирмада 5 кунлик иш режими белгиланган. Штатдаги 1 нафар ходимга ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%и – 97 353,75 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахс учун ЯИТнинг энг кам миқдори қандай аниқланади?
ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахснинг қанча кунлари акс эттирилиши зарур, улар қайси устунда қайд этилади?
Р.И.
– ЯИТнинг энг кам миқдори Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган тартибда ҳисобланади.
У қуйидаги формула асосида аниқланади:
МРяит = К / n х N, бу ерда:
К – бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сони, бироқ корхонада ўрнатилган бир ойдаги иш кунлари сонидан ортиқ эмас;
n – корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;
N – бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и).
Ҳақиқатда ишланган кунлар сонини (К) аниқлашда меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган шахслар ишлаган кунлар инобатга олинади.
Ҳақиқатда ишланган кунлар сонида қуйидагиларнинг ишлаган кунлари ҳисобга олинмайди:
√ пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;
√ касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);
√ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.
Одатда, ФҲШ бўйича ишлар бажарилгандан кейин буюртмачи ва ижрочи бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирадилар. Далолатномада ишланган кунлар сони кўрсатилмаган бўлса, ишлар бошланганидан далолатнома расмийлаштирилган санагача бўлган кунлар ҳақиқатда ишланган кунлар деб ҳисобланади.
Ижрочи-жисмоний шахснинг ушбу ишлаган кунлари сонини ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ҳақиқатда ишланган кунлар сонида (К) ҳисобга олишингиз керак.
Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги тартибда тўлдирилади:
√ 010-сатрда ҳисобот ойида корхонада ишлаган ходимларнинг умумий сони акс эттирилади. Бу ерда штатдаги барча ходимлар (шу жумладан йиллик меҳнат таътилида бўлган) + ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахслар ҳисобга олинади;
√ 020-сатрда – барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари. Масалан, 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотда штатдаги 10 та ходим 2017 йил ноябрда 220 кун (10 х 22) ва ФҲШ бўйича 1 та ижрочи 11 кун ишлади. Бу ҳолда ҳақиқатда ишланган кунлар 231 кундан (220 + 11) иборат бўлади;
√ 030-сатрда ҳисобот давридаги иш кунлари сони акс эттирилади. 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотлар учун ноябрдаги иш кунлари сони 22 кунни ташкил этади;
√ 040-сатрда ЯИТ нормативи кўрсатилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и, тегишинча, ноябрь учун у 97 353,75 сўмга (149 775 х 65%) тенг бўлади.
Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг электрон шаклидаги 050-сатрида ЯИТнинг энг кам миқдори автоматик равишда акс эттирилади. У 020-сатр / 030-сатр х 040-сатр формуласи бўйича ҳисобланади.
Бизнинг мисолда ЯИТнинг энг кам миқдори 1 022 214,38 сўмни (231 / 22 х 97 353,75) ташкил этади.
МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
|||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
иш ҳаф– тасининг тури 1
|
иш ҳаф– тасининг тури 2
|
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
...
|
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
|
010
|
х
|
11
|
|
|
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
|
020
|
х
|
231
|
|
|
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
|
030
|
х
|
22
|
|
|
ЯИТ нормативи
|
040
|
х
|
97 353,75
|
|
|
ЯИТнинг энг кам миқдори
|
050
|
1 022 214,38
|
1 022 214,38
|
|
|
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.