Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Солиқ солиш

Ногирон даромадларига солиқ имтиёзлари

 

Ходим – I гуруҳ ногирони даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш кўринишида ЖШДС бўйича имтиёзга эга. Ходимнинг 2017 йил январь–сентябрдаги ойлик меҳнат ҳақи 550 000 сўмни ташкил этган. Ходим 2 октябрдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Унга ишдан бўшаётганда октябрда 3 148 480 сўм миқдорида фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаб, тўладик. Октябрда унда бошқа даромадлар бўлмаган. 2017 йил 1 ноябрдан у 550 000 сўмлик лавозим маоши билан яна ишга қабул қилинди. Ноябрь ва декабрь учун меҳнат ҳақи 1 100 000 сўмни ташкил этади. Йил бошидан унинг иш ҳақи 9 198 480 сўмни (550 000 х 9 + 3 148 480 + 550 000 х 2) ташкил этади. 

2017 йил учун ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар миқдори қандай аниқланади?

С.К.

 

– Солиқ кодексида айрим жисмоний шахсларнинг даромадларини даромад солиғидан қисман озод қилиш назарда тутилган. Ушбу шахсларга бошқалар қатори болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари киради (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди).

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги ушбу шахсларнинг даромадларига ЖШДС солмаслик кўринишида имтиёз берилади.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма ҳисоблаб ёзилган ЖШДС суммасидан тегишинча чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Сизнинг маълумотларингиздан фойдаланиб, мисол ёрдамида 2017 йил учун ЖШДСни ҳисоблаймиз.

2017 йилда ЭКИҲнинг 4 баравари 599 100 сўмни (149 775 х 4) ташкил этади.

 

Ой

 

Иш ҳақи – ҳисобланган

 

Ялпи даромад ортиб борувчи якун билан

 

Ушланмалар

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ – 1%

 

Мажбурий суғурта бадаллари – 8%

 

Ҳисобланган даромад доирасида, бироқ ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган ЖШДС бўйича солиқ чегирмаси

 

Чегирмани инобатга олган ҳолда, ортиб борувчи якун билан (ойма-ой) ҳисобланган ЖШДС

 

Январь

 

550 000

 

550 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Февраль

 

550 000

 

1 100 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Март

 

550 000

 

1 650 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Апрель

 

550 000

 

2 200 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Май

 

550 000

 

2 750 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Июнь

 

550 000

 

3 300 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Июль

 

550 000

 

3 850 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Август

 

550 000

 

4 400 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Сентябрь

 

550 000

 

4 950 000

 

550 000

 

0

 

0

 

44 000

 

Октябрь

 

3 148 480

 

8 098 480

 

599 100

 

78 872,25 (78 872,25)

 

10 516,3

 

251 878,4

 

Ноябрь

 

550 000

 

8 648 480

 

550 000

 

67 639,13 (11 233,12 қайтариладиган, илгари ортиқча ушлаб қолинган)

 

0

 

44 000

 

Декабрь

 

550 000

 

9 198 480

 

550 000

 

56 406,00 (11 233,13 қайтариладиган, илгари ортиқча ушлаб қолинган)

 

0

 

44 000

 

 

 

Ноила МУҚМИНОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика