Агент – юридик шахс (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) авиакомпания билан тузилган агентлик битими асосида авиачипталарни бронлаш, сотиш ва расмийлаштириш ваколатига эга. Агент ташувчининг талабларига мувофиқ иш юритади ва бунинг учун барча зарур воситаларга, ходимларга, шунингдек йўловчи ташишни сотиш ҳуқуқига эга.
1. Авиачипталар реализация қилинаётганда агентнинг воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС қандай ҳисобланади?
2. Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
Б.Я.
1 |
Авиакомпаниялар агентлари йўловчи авиаташувини агентлик битимларига мувофиқ реализация қиладилар. Агентлик битими – воситачилик шартномаси. Авиаташувлар нархларини авиакомпаниялар белгилайди, агентлар эса авиачипталарни ушбу нархларда реализация қилади (Ҳаво кодексининг 105-моддаси). Агент даромади – реализация қилинган авиачипта учун воситачилик ҳақи. Воситачилик ҳақи миқдори йўловчи авиаташувини сотиш тўғрисидаги агентлик битимлари шартлари билан белгиланади. Одатда авиачипта тарифидан фоизларда белгиланади.
Агент ҚҚС тўловчиси ҳисобланиш-ҳисобланмаслиги авиакомпания учун муҳим эмас. Шу муносабат билан воситачилик ҳақи миқдори ўзгармайди. 2017 йилги ҚҚС ставкаси 20% миқдорида белгиланган (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди 8-хатбошиси). Бинобарин, агент авиакомпания берган воситачилик ҳақининг умумий суммасини 120 га бўлиш ва 20 га кўпайтириш йўли билан воситачилик ҳақидан ҚҚС суммасини ҳисоблайди.
Шуни эслатиб ўтамизки, 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган барча йўловчи авиаташувлари миллий валюта – сўмда сотилади.
2 |
Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилишини шартли мисолларда кўриб чиқамиз.
1-МИСОЛ. Авиакасса (агент) Тошкент–Москва–Тошкент йўналиши бўйича авиачиптани сотди. Жисмоний шахс нақд пул билан ҳақ тўлади. Реализация қилиш нархи – 1 904 957 сўм, шу жумладан авиачипта тарифи – 1 601 775 сўм. Агентлик битимига биноан Россия Федерацияси шаҳарлари йўналишлари бўйича реализация қилинган авиачипталар учун воситачилик ҳақи – тариф суммасидан 8%. Агент ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
Агентнинг воситачилик ҳақи 128 142 сўмни (1 601 775 х 8%) ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 20%.
ҚҚС суммаси – 21 357 сўм (128 142 / 120 х 20).
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Сумма, сўм
|
Авиачипта харидорга нақд пулга сотилди
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)
|
1 904 957
|
Агентнинг воситачилик ҳақи ушлаб қолинди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
128 142
|
Авиаташувчига қарздорлик акс эттирилди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)
|
1 776 815
|
|
Агентга воситачилик ҳақи ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
106 785
|
Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
21 357
|
Агентнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда сотилган авиачипта учун авиакомпанияга сумма тўланди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
1 776 815
|
2-МИСОЛ. Авиакасса (агент) Тошкент–Бухоро йўналиши бўйича авиачиптани сотди. Тўловни давлат бюджетидан молиялаштириладиган корхона тўлайди – авиакассанинг ҳисоб-китоб счётига 15% олдиндан тўлов ўтказилди, қолган 85%и авиачипта сотиб олингандан кейин ўтказилади. Реализация қилиш нархи – 234 183 сўм, шу жумладан авиачипта тарифи – 215 400 сўм. Агентлик битимига биноан Ўзбекистон шаҳарлари йўналишлари бўйича реализация қилинган авиачипталар учун воситачилик ҳақи – тариф суммасидан 5%. Агент – ҚҚС тўловчиси.
Агентнинг воситачилик ҳақи 10 770 сўмни (215 400 х 5%) ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 20%.
ҚҚС суммаси – 1 795 сўм (10 770 / 120 х 20).
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Сумма, сўм
|
Авиачипта харид қилиш учун 15% олдиндан тўлов келиб тушди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (авиачипта харидори)
|
35 127
|
Чипта сотилиши ва авиаташувчига қарздорлик акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»(авиаташувчи)
|
223 413
|
Воситачилик ҳақи ушлаб қолинди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
10 770
|
|
Харидордан аванс тўлови ҳисобга киритилди
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (авиачипта харидори)
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)
|
35 127
|
Агентга воситачилик ҳақи ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
8 975
|
Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
1 795
|
Агентнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда сотилган авиачипта суммаси авиакомпанияга тўланди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
223 413
|
Харидор авиачипта қийматининг қолган 85%ини қўшимча тўлагани акс эттирилди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)
|
199 056
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.