Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Божхона

Коррупцияга қарши курашишда божхоначилар олдинги ўринда

Республика Бош прокуратурасида 9 декабрь – «Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

 

«Очиқ эшиклар куни» тарзида ўтган тадбирда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ушбу дастурий ҳужжатларни амалга оширишда халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек мамлакатда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Бош прокуратура ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси «Коррупцияга қарши курашиш тизимини ривожлантиришда кўмаклашиш» лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек БМТ НЖҚКБнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида жаҳонда, минтақада, Ўзбекистонда тутган ўрни хусусида тўхталди.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг давлат хизматчилари ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ахборот-тарғибот материаллари кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада 65 та вазирлик ва идоралар томонидан 2017 йилда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар, таҳлилий маълумотлар ва кўргазмали материаллар ва бошқа босма материалларнинг намойиши бўлиб ўтди. Уларга республика Идоралараро комиссия экспертлар гуруҳи вакиллари томонидан баҳоланиб борилди.

Баҳолаш мезонлари асосан 4 та йўналишда олиб борилди:

а) тизимда коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган тарбиявий-профилактик чора-тадбирларни ўтказиш;

б) коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ва миллий қонунчилик талаблари асосида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ташкил этиш;

г) коррупция жинояти ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни ўз вақтида аниқлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

д) 2017 йил давомида ҳар бир ташкилот томонидан қилинган ишларни инфографика ва кўргазмали материаллар асосида конференция иштирокчиларига кўрсатиб бериш.

Давлат божхона қўмитасининг барча йўналишлар бўйича, шунингдек амалга оширилган чора-тадбирлар ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқишга доир ишланмалари конференция ташкилотчилари томонидан юқори баҳоланиб, юқоридаги 4 йўналишда фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Президентимизнинг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (14.03.2017 йилдаги ПҚ-2833-сон) билан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари «Профилактика куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан божхона бошқармалари ва постларида маҳалла ва ташкилот ходимлари иштирокида доимий равишда йиғилишлар ташкил этилиб келинмоқда. Республика ОАВ, жумладан, ДБҚнинг интернет тармоғидаги www.customs.uz расмий веб-сайти орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш мавзуси мунтазам ёритиб борилмоқда.

 

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1357 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика