Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Божхона

Тамагирлик домига тушманг!

 

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасида республикамиз Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон) билан тасдиқланган 2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Режапов мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш шароитида коррупция каби салбий ижтимоий воқеликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Шу мақсадда таркибий тузилмалар томонидан бошқарма, божхона постлари, корхона ва ташкилотларда турли профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг ўтган даврида шахсий таркиб билан 80 та профилактик учрашувлар, 37 нафар ходим билан якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилди.

Ходимларда соғлом фикр ва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш мақсадида божхона органларидаги хизмати давомида порахўрлик жиноятларига қўл урган ва жиноий жавобгарликка тортилган собиқ ходимлар ҳақидаги махсус видеофильмлар хизмат йиғилишларида шахсий таркибга намойиш этилди.

Божхона органларига қабул қилинган ёш ходимларнинг хизмат кўникмаларини ошириш, коррупция ва бошқа салбий хатти-ҳаракатларга қўл урмаслик, интизом қоидаларига риоя қилишлари учун уларнинг фаолияти бир йиллик синов муддати давомида назоратга олинмоқда.

Олиб борилган профилактик, тарбиявий ва бошқа чора-тадбирларга қарамасдан, божхона органлари тизимига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган, ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашмай, хато-камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилган.

Бугунги кунда айрим «уддабурон» ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви мутахассислари ва транспорт ташкилотлари вакиллари томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни бошқа ном билан ёки божхона қиймати, товар миқдори ва ТИФ ТН кодларини нотўғри кўрсатиб расмийлаштириш, транспорт воситаларидаги товарларни тушириб қолдириш ёки бошқа товарлар билан алмаштириб қўйиш, ҳужжат ва пломбаларни сохталаштириш каби ҳаракатларнинг содир этилиши ҳоллари учрамоқда.

Коррупция унсурлари билан боғлиқ бўлган бундай қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида, энг аввало, ушбу тоифадаги субъектлар бўйича хавф гуруҳлари шакллантирилиб, уларнинг фаолияти алоҳида назорат қилиб борилмоқда. Ўтган 11 ойлик таҳлиллар натижасида жами 15,9 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Жорий йилда бошқарма томонидан 1 306 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ноқонуний айланишдаги 47,1 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди ва бу билан амалдаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, хусусан ички ишлаб чиқарувчилар манфаатларига зиён етказилишининг олди олинди.

Шунингдек, ДБҚда ишлаб чиқилган жами 42 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари бошқарма фаолиятида фойдаланиб келинмоқда. Ҳукумат (my.gov.uz) ҳамда ДБҚ порталлари (bojxona.uz)да жами 22 та интерактив хизматлар жорий этилган бўлиб, улар биринчидан, тадбиркорлик субъектларига вақт ва ортиқча харажатларни тежашга ёрдам бераётган бўлса, иккинчидан, бир нечта божхона операцияларини турли бюрократик тўсиқларсиз, коррупция ва тамагирлик ҳолатларидан ҳоли тарзда интернет орқали амалга ошириш имконини бермоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ариза, шикоят ва таклифларини электрон қабул қилиш мақсадида ДБҚ раисининг bojxona.uz сайтидаги виртуал қабулхонаси, бошқарманинг tashkent_customs@exat.uz ва toshkent_shahri@customs.uz электрон почта манзиллари имкониятларидан фойдаланилмоқда.

Бошқарманинг «Фуқаролар қабулхонаси»да аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳар куни соат 8.00 дан 17.00 га қадар раҳбарият ва масъул таркибий тузилмалар томонидан қабул қилиниши йўлга қўйилган. Қолаверса, бошқармада узлуксиз фаолият юритувчи «Ишонч телефони» (120-76-71) орқали божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар бериш имкониятлари яратилган.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1691 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика