Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Амалий бухгалтерия

Воситачи аванс олди

 

Бизнинг МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси эмас) хорижий корхона ходимларига маҳаллий НТМда таълим бериш учун хорижий корхона билан воситачилик шартномасини тузди. 2017 йил августда 12 380,4 АҚШ долларига воситачилик шартномаси тузилди, шундан: 11 142,36 доллар – таълим қиймати, 1 238,04 доллар – МЧЖнинг воситачилик ҳақи. МБ курси бўйича 1 АҚШ доллари 4 182,34 сўмга тенг эди. 2017 йил августда МЧЖ ходимларга таълим бериш учун НТМ билан 46 601 138 сўмлик шартнома тузди.

Сўнгра қуйидаги ҳодисалар рўй берди:

30.08.2017 йилда МЧЖ 100% олдиндан тўлов – 46 601 138 сўмни НТМнинг банкдаги счётига ўтказди;

6.09.2017 йилда хорижий корхона ходимларга таълим бериш учун олдиндан тўлов – 12 380,4 АҚШ долларини МЧЖнинг банкдаги счётига ўтказди;

11.09.2017 йилда НТМ ходимларга таълим беришни якунлаб, 46 601 138 сўмлик ишлар ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этди;

12.09.2017 йилда МЧЖ бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани хорижий корхонага тақдим этди.

МЧЖ хорижий корхона билан тузилган воситачилик шартномасига биноан унинг ходимлари маҳаллий НТМда таълим олишларини ташкиллаштириб, бунинг ҳақини тўласа, хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

П.И.

 

– Ушбу вазиятда МЧЖдаги бухгалтерия ҳисоби қуйидагича бўлади:

 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

Даромадга солиқ солиш ставкаси

 

30.08.2017 й.

 

НТМга 100% олдиндан тўлов ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

46 601 138 сўм

 

 

6.09.2017 й.

 

Хорижий ҳамкордан олдиндан тўлов суммаси келиб тушди (МБ курси – $1 = 8 100 сўм)

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

100 281 240 сўм
(12 380,4 АҚШ доллари)

 

 

12.09.2017 й.

 

Хорижий ҳамкорнинг аванс тўлови суммаси қайта баҳоланиши акс эттирилди (МБ курси – $1 = 8 092,13 сўм)

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

97 433,75 сўм
(12 380,4 х (8 092,12 – 8 100))

 

 

1-вариант. Шартномага (қўшимча келишувга) кўра воситачи воситачилик хизматларини кўрсатишдан оладиган ҳақи ҳисобига комитент аванси суммасининг фойдаланилмаган қисмини қолдирса

 

12.09.2017 й.

 

Хорижий ҳамкорга воситачининг хизматлари учун бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

53 582 668,25 сўм
(1 238,04 х 8 092,13) + (11 142,36 х 8 092,13 – 46 601 138)

 

Воситачилик ҳақига 33%лик ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова 5-банди)

 

Хорижий ҳамкордан илгари олинган аванс суммаси ва воситачининг таълим ҳақини тўлаш харажатлари ҳисобга киритилди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (воситачилик ҳақи)

 

53 582 668,25 сўм

 

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (таълим ҳақини тўлаш)

 

46 601 138 сўм

 

 

2-вариант. Шартномага (қўшимча келишувга) кўра комитент фойдаланилмаган аванс қисмида кредиторлик қарзини қайтариш бўйича воситачининг мажбуриятларини ҳисобдан чиқарса

 

12.09.2017 й.

 

Хорижий ҳамкорга воситачининг хизматлари учун бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

10 018 380,63 сўм
(1 238,04 х 8 092,13)

 

Воситачилик ҳақига 33%лик ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова 5-банди)

 

Хорижий ҳамкордан илгари олинган аванс суммаси, воситачининг таълим ҳақини тўлаш харажатлари, мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар ҳисобга киритилди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (воситачилик ҳақи)

 

10 018 380,63 сўм

 

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» (таълим ҳақини тўлаш)

 

46 601 138 сўм

 

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар» (мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар)

 

43 564 287,62 сўм
(100 281 240 – 97 433,75 – 10 018 380,63 – 46 601 138)

 

Асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси)

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика