Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Солиқ солиш

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчилар учун энг кам ЯИТ

 

Корхона фирма эҳтиёжлари учун ишларни бажариш юзасидан жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома муддати 11 кун – 2017 йил 20 ноябридан 30 ноябригача. Иш ўз муддатида бажарилди. Фирмада 5 кунлик иш режими белгиланган. Штатдаги 1 нафар ходимга ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%и – 97 353,75 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахс учун ЯИТнинг энг кам миқдори қандай аниқланади?

ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахснинг қанча кунлари акс эттирилиши зарур, улар қайси устунда қайд этилади?

Р.И.

 

– ЯИТнинг энг кам миқдори Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда ­2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган тартибда ҳисобланади.

У қуйидаги формула асосида аниқланади:

МРяит = К / n х N, бу ерда:

К – бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сони, бироқ корхонада ўрнатилган бир ойдаги иш кунлари сонидан ортиқ эмас;

n – корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;

N – бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и).

Ҳақиқатда ишланган кунлар сонини (К) аниқлашда меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган шахслар ишлаган кунлар инобатга олинади.

Ҳақиқатда ишланган кунлар сонида қуйидагиларнинг ишлаган кунлари ҳисобга олинмайди:

√ пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;

√ касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);

√ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.

Одатда, ФҲШ бўйича ишлар бажарилгандан кейин буюртмачи ва ижрочи бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирадилар. Далолатномада ишланган кунлар сони кўрсатилмаган бўлса, ишлар бошланганидан далолатнома расмийлаштирилган санагача бўлган кунлар ҳақиқатда ишланган кунлар деб ҳисобланади.

Ижрочи-жисмоний шахснинг ушбу ишлаган кунлари сонини ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ҳақиқатда ишланган кунлар сонида (К) ҳисобга олишингиз керак.

Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги тартибда тўлдирилади:

√ 010-сатрда ҳисобот ойида корхонада ишлаган ходимларнинг умумий сони акс эттирилади. Бу ерда штатдаги барча ходимлар (шу жумладан йиллик меҳнат таътилида бўлган) + ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахслар ҳисобга олинади;

√ 020-сатрда – барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари. Масалан, 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотда штатдаги 10 та ходим 2017 йил ноябрда 220 кун (10 х 22) ва ФҲШ бўйича 1 та ижрочи 11 кун ишлади. Бу ҳолда ҳақиқатда ишланган кунлар 231 кундан (220 + 11) иборат бўлади;

√ 030-сатрда ҳисобот давридаги иш кунлари сони акс эттирилади. 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотлар учун ноябрдаги иш кунлари сони 22 кунни ташкил этади;

√ 040-сатрда ЯИТ нормативи кўрсатилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и, тегишинча, ноябрь учун у 97 353,75 сўмга (149 775 х 65%) тенг бўлади.

Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг электрон шаклидаги 050-сатрида ЯИТнинг энг кам миқдори автоматик равишда акс эттирилади. У ­020-сатр / 030-сатр х 040-сатр формуласи бўйича ҳисобланади.

Бизнинг мисолда ЯИТнинг энг кам миқдори 1 022 214,38 сўмни (231 / 22 х 97 353,75) ташкил этади.

 

МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ҲИСОБ-КИТОБИ 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

жами

 

шу жумладан:

 

иш ҳаф– тасининг тури 1

 

иш ҳаф– тасининг тури 2

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

...

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони

 

010

 

х

 

11

 

 

 

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

 

020

 

х

 

231

 

 

 

Ҳисобот даврида иш кунлари сони

 

030

 

х

 

22

 

 

 

ЯИТ нормативи

 

040

 

х

 

97 353,75

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори
(020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

1 022 214,38

 

1 022 214,38

 

 

 

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2284 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика