Бухгалтерия ҳисоби – ҳар қандай ташкилот фаолиятини бошқаришнинг масъулиятли участкаларидан бири. Айни шу боис бухгалтер ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ёрдамчиси – бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастурини тўғри танлашга боғлиқдир.
Дастурни танлаётганда аввало ишлаб чиқувчилар ўз зиммасига оладиган дастурнинг иши учун жавобгарликка эътибор қаратиш лозим. Кўпчилик компаниялар мижозлар билан ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил этадилар. Техник қўллаб-қувватлаш бўлимларининг мутахассислари фойдаланувчиларга дастурни ишлатиш ва ундан фойдаланиш масалаларини ҳал этишда ёрдам берадилар. Мисол учун, бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастурларининг аксарият ишлаб чиқувчи ва тарқатувчилари фойдаланувчиларга муайян давр мобайнида бепул хизмат кўрсатадилар. Сўнгра уларнинг ҳамкорлиги қўшимча шартномалар бўйича амалга оширилади, уларга ҳақ тўлаш сиз танлаган хизматлар миқдорига боғлиқ бўлади.
Мамлакатимиздаги “1UZ” автоматлаштирилган бухгалтерия дастурлари ишлаб чиқувчиси мисолида техник кузатув таклифини кўриб чиқамиз. Ушбу дастурий таъминотни сотиб олган мижоз 12 ой мобайнида бепул техник кузатув ҳуқуқини олади. Сервис хизмати дастур иши масалалари бўйича маслаҳатларни назарда тутади. Сервис хизмати мутахассислари хариддан кейинги биринчи ой мобайнида ундан фойдаланишни сизга бепул ўргатишади ва бошланғич босқичда дастурда ишлашда ёрдам беришади. Зарурат бўлганда “1UZ” жамоаси, агар операция тизимини алмаштирган ёки сизда қандайдир техник камчиликлар юз берган бўлса, офисингизга келиши ва дастурни янгидан созлаб бериши ҳам мумкин. Бундан ташқари, сервис хизмати дастурнинг ишламай қолиш муаммоларини ҳал қилади ва унинг ишидаги хатоларни бартараф этади.
Сўрасак бўладими? – Бўлади
Техник қўллаб-қувватлаш жамоаси шуғулланадиган масалалар доираси дастурнинг ишлаш жараёни билангина чеклангандек туюлади.
Аслида ундай эмас – жамоанинг фаолият доираси доимо кенгайиб боради. Зеро мижозлар нафақат дастурий таъминот хусусидаги саволлар, балки... бухгалтерия ҳисобининг ўзини юритиш масалалари бўйича ҳам ёрдам сўраб мурожаат қиладилар. Ва кўпинча асабий ҳолда ишлаб чиқувчиларни дастурнинг нотўғри ҳисоблашида айблайдилар. “1UZ” мутахассислари бундай ҳолатларнинг ҳаммасини синчиклаб кўриб чиқадилар. 10 ҳолатнинг тўққизтасида бухгалтерия ҳисобининг хатолигига суммалар ёки саналарни нотўғри киритиш ёхуд бундан аввалги ҳисоб-китобларнинг тўғри бўлмаслиги сабаб бўлади. Ёки бунга дастур дастакларидан шунчаки нотўғри фойдаланилгани сабаб бўлади.
Мутахассис мижоз бухгалтериясининг барча жиҳатларини аниқлашга кўп вақт сарфлайди, бироқ дастурнинг ўзига бу дахл этмайди, моҳиятига кўра, сервис хизматини кўрсатиш хизматлари, бунинг устига бепул хизмат кўрсатиш рўйхатига кирмайди. Шундай бўлса-да, мижоз мурожаат қилдими, техник қўллаб-қувватлаш бўлими саволга жавоб беради ёки унинг офисига келади ва нотўғри ҳисоб-китоблар сабабини излайди.
Бошқача вазият ҳам тез-тез учрайди. Баъзи фойдаланувчилар сервисли қўллаб-қувватлаш хизматига айни бухгалтерия билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қиладилар. “1UZ” жамоаси уларни ҳам ёрдамсиз қолдирмай, бухгалтерия ҳисоби бўйича алоҳида маслаҳат беришни таклиф қилади. Зеро бухгалтерлар учун мўлжалланган ушбу дастурлар айнан уларнинг фаол иштироки ва кўмагида яратилган. Сервис хизмати эса нафақат АКТ, балки бухгалтерия ҳисоби, хўжалик ҳуқуқи, солиқ солиш масалаларига ҳам “тиши ўтадиган” малакали мутахассислар жамоасидир. Уларнинг ҳаммаси ишбилармонлик фаолиятида катта тажрибага эга амалиётчи бухгалтерлардир. Шу сабабли, шубҳасиз, улар бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш, ундаги хатоларни излаш ва тузатиш бўйича қўшимча малакали ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Бунинг устига сервис хизмати билан тўғридан-тўғри дастурдан унга жойлаштирилган хабарлашув тизими орқали боғланиш мумкин. Ва ҳатто ортиқча тушунтиришларсиз муаммоли участка скриншотини юборса бўлади. Бухгалтерия масалалари бўйича “1UZ” мутахассисларидан маслаҳатлар олиш шуниси билан ҳам яхшики, бунда мутахассислар нафақат аниқ муаммони бартараф этишда ёрдам беради, балки қайси ҳолларда дастур дастакларидан янада самарали фойдаланиш лозимлигини кўрсатадилар.
Бунда шуни тушуниш жоизки, дастур ўзининг тўғри ишлашини кафолатлайдиган техник мадад бепул кўрсатилади. Бухгалтерия ҳисоби масалалари эса дастурнинг иши билан боғлиқ эмас. Улар техник мададни эмас, балки маслаҳат беришни талаб қилади. Фойдаланувчи ҳам ишлаб чиқувчилар билан ҳамкорликнинг ушбу икки тури ўртасидаги фарқни ҳисобга олиши керак.
Сервис хизматининг асосий вазифаси – дастурнинг тўғри ишлашига тааллуқли саволларга жавоблар, дастурни ўрнатишда мижозларга ёрдам бериш, Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги янгиликлар муносабати билан дастурга тегишли ўзгартиришларни ўз вақтида киритиш. Бироқ ишлаб чиқувчилар бухгалтерия ҳисобининг ўзини юритишда мижозларнинг хатолари учун жавоб бера олмайдилар.
Шу сабабли агар бирданига қандайдир нотўғри ҳисоб-китоблар аниқланиб қолса, ҳаммасига дастурни айбдор деб топишдан аввал суммалар тўғри киритилганлиги, дастур дастакларидан тўғри фойдаланилаётганлиги, энг аввалги ҳисоб-китобларга хатонинг кириб қолган-қолмаганлигини қайта-қайта текширинг.
Савол бермасданоқ жавоб оласиз
Муаммоли вазиятни бартараф этишда 1uz.uz сайтидаги “Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар” рукнида сизни қизиқтирувчи жавобни топиш имконияти яхши омил ҳисобланди. Йиллар давомида “1UZ” жамоасининг сервис хизмати мижозларни биринчи навбатда нима қизиқтириши, дастурни харид қилиш ва унда ишлашда нималар фойдали бўлиши мумкинлигини ўрганди. Шу сабабли улар долзарб ва энг кўп бериладиган саволларни тўплаб, бир тизимга солдилар. Асосийси – уларга жавобларни тайёрладилар. Шуни билиш лозимки, сервис хизматига қилинган барча мурожаатлар ҳар ҳафтада қайта ишланади ва таҳлил қилинади. Тез-тез бериладиган саволлар базаси мунтазам равишда янгиланади ва тўлдирилади, ахборотнинг эса долзарблиги текширилади. Керакли ахборотни излаш осон бўлиши учун саволлар маҳсулотлар ва мавзулар бўйича блокларга бўлинган. Буларнинг ҳаммаси “Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар” рукнини амалда барча саволларингизга жавоб олишнинг сизнинг энг биринчи, оддий, тезкор ва самарали усулига айлантиради.
Агар сиз сайтда жавоб топа олмасангиз, “1UZ” сервис хизмати доим хизматларингизга тайёр. Унинг ходимлари сизга қолдиқларни дастурга кўчиришда ёки ҳатто бизнесингизнинг ўзига хос хусусиятлари ва фойдаланувчиларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда уни сизга мослаштириб беришга ёрдам кўрсатадилар. Агар сиз Тошкентдан ташқарида жойлашган ва минтақада бизнес юритаётган бўлсангиз, сиз учун дастурда бухгалтерия ҳисобини олисдан туриб (масофали) кузатиб бориш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Сизда компьютернинг ўзи билан боғлиқ муаммолар вужудга келган тақдирда (дастурни тармоққа созлаш, компьютернинг ишдан чиқиши ёки хатолари, “1UZ”да бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва ҳоказо) сервис хизмати техник хизмат кўрсатишга шартнома тузиш йўли билан сизга компьютернинг операцион тизими ва дастурни қайта ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатишга ҳам тайёр.
Кўрганингиздек, “1UZ” сервис хизмати бепул ҳамда пулли хизматларнинг кенг доирасини таклиф этади. Унинг таклифини қабул қилсангиз, ўз муаммоларингиз билан яккама-якка қолиб кетмайсиз, албатта.
Анна КОМАХА.