Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 25 / Жавоб берамиз

Ноликвидлар ходимга берилса…

 

Корхона омборида ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт материаллар бор. Ходим ТМБ қийматини иш ҳақидан ушлаб қолган ҳолда уларни ўз эҳтиёжлари учун унга беришни сўраб ариза ёзди.

Ходимнинг корхона омборидаги импорт материалларни унга бериш ҳақидаги аризасини қондирса бўладими? Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? ТМЗ ходимга текинга берилгандачи?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Агар корхона ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материалларни имтиёзли асосда – қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини тўламасдан олиб кирган бўлса, улардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда олиб кирилган материалга қўлланган имтиёз бекор қилинади. Корхона божхона қонунчилигида белгиланган тартибда ҚҚСни ҳам, акциз солиғини ҳам тўлашига тўғри келади. Бу эса ўз навбатида берилаётган материаллар таннархини оширади.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар учун ТМЗни реализация қилишда уларнинг чиқиб кетишидан даромадлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базага киритилади. ҚҚС тўловчи корхоналарда материалларни реализация қилиш ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади. Солиқ солинадиган база реализация қилинаётган ТМЗнинг қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Шуни ҳисобга олиш лозимки, импорт қилинган товарларни реализация қилишда солиқ солинадиган база мазкур товарни импорт қилишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан кам бўлиши мумкин эмас.

Агар корхона ЯСТ тўловчиси бўлса, товар ёки тайёр маҳсулот бўлмаган ТМЗни сотиш бошқа активларни реализация қилиш деб тан олинади. Бу ҳолда сотиш баҳоси ва материал таннархи ўртасидаги фарққа солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­133-моддаси).

Ҳисобда корхона ходимига ТМЗни реализация қилиш операцияси ­қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

ТМЗ реализация қилиниши муносабати билан ходимнинг қарзи акс эттирилди

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ТМЗ реализация қилинаётганда ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилар учун)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

ТМЗ таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Ходимнинг иш ҳақидан ушланма акс эттирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

ТМЗ реализация қилинишидан олинган даромад аниқланди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Шуни ҳисобга олиш лозимки, материаллар сотилишини товарни реализация қилиш деб тан олиш хатари катта. Агар шундай қилинса, берилган материалларнинг бутун суммаси (товар айланмаси) реализация қилишдан тушум бўлади.

Жисмоний шахс – корхона ходими учун текинга берилган материаллар қиймати моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси), у унинг жами даромадига киритилади.

Агар мол-мулкнинг берилиши совға деб ҳисобланса, Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги совға сифатида расмийлаштирилган маҳсулот қийматига ЖШДС солинмайди, ошган сумма эса солиқ солинадиган даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 177, 179-моддалари). Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда муайян ходимнинг даромадларидан солиқни ҳисоблаб чиқараётганда унга йил давомида текинга берилган барча маҳсулот қиймати ҳисобга киритилади. Солиқ агенти бўлган корхона Солиқ кодексининг 185-моддасига мувофиқ ЖШДСнинг ҳисобланган суммасини даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолиши шарт ёки ходим уни нақд пул билан кассага тўлаши мумкин.

Ходимларга маҳсулот (мол-мулк)-нинг текинга берилиши меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди ва, тегишинча, унга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари).

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1959 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика