Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 25 / Солиқ солиш

Мақсадли фойдаланиладиган маблағлар

 

Кичик корхона колбаса ва сосиска ишлаб чиқаради. У бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга ҳамда хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда фойдаланган ҳолда асосий фаолият тури бўйича ягона солиқ тўлови ставкасини 50%га камайтириш шаклидаги имтиёзни қўллайди. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлар суммасига қуйидагича проводка қилинади: дт «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» – кт 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари». Сўнг 8840-ҳисобварақдаги маблағлар фойдаланиш йўналишига қараб (асосий воситалар, товар-моддий бойликларни сотиб олиш ва б.) ёки 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи кредитига «Солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағини ажратган ҳолда, ёхуд жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда 6010, 6710, 6900-ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.

8530-ҳисобварақдаги маблағлар суммаси ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритиладими ва қайси даврда? Корхонамиз бўшаган маблағлар суммасини жорий харажатларни қоплашга йўналтириши мумкинми? Тайёр маҳсулот таннархини қайта ҳисоблаш (пасайтириш) нима дегани?

Г.Ким,

бош бухгалтер.

 

Ҳисоблаб ёзилиб, тўланмайди

– Сиз Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-параграфига амал қилишингиз лозим. Унга кўра, мақсадли имтиёзлар (сизнинг ҳолатда – ЯСТ бўйича) мавжуд бўлганда солиқ ҳисоблаб ёзилади, бироқ тўланмайди. Корхона бўшаган маблағларни берилган имтиёз билан белгиланган мақсадларга йўналтириши мумкин. ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларига белгиланган шаклда ва муддатда тақдим этилади.

Солиқ имтиёзлари миқдори белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган солиқдан келиб чиқиб аниқланади. Мақсадли имтиёзлар солиқларнинг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ҳисоблаб ёзилади, бироқ тўланмайди, балки берилган солиқ имтиёзлари турлари бўйича 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағига киритилади. Унда мақсадли вазифаларни бажариш учун бўшаган маблағларнинг суммалари акс эттирилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит

 

Солиқ солишдан озод қилиш натижасида бўшаган маблағларнинг суммалари акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»

 

 

Имтиёзда тежаш – сизнинг субсидия

Президентнинг 26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарори билан асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови ставкасини 50%га камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилган, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга йўналтирилади.

Маблағлардан қонунчиликда белгиланган мақсадларда фойдаланилганда 8840-ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади. Агар улар ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга йўналтирилган бўлса, бу бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет 

 

кредит

 

Фойдаланилган бўшаган маблағларнинг суммалари

ҳисобдан чиқарилди

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»

 

8530-«Текинга

олинган мол-мулк»

 

Агар имтиёзли давр белгиланмаган бўлса, бундай проводка ҳар йили берилади. Имтиёзли давр кўрсатилганда муддатларнинг энг ками: ҳақиқатда фойдаланилган муддат ёки имтиёзли давр ўтган муддат танланади.

8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи текинга олинадиган мол-мулк билан шаклланадиган резерв капиталнинг бир қисми ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган. Унинг қийматига солиқ солинади ва солиқ солиш мақсадида жами даромадга киритилади. Бироқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мақсадли имтиёзларни қўллаш ҳисобига бўшайдиган маблағларга бюджетдан субсидиялар сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 22-моддаси) ва улар ЯСТ солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси 4-қисми 6-банди). Тегишинча, 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида ҳисобга олинган, шунингдек 8530-«Текинга олинган мол-мулк. Солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилган суммаларга ЯСТ солинмайди.

8530-ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобдан чиқарилмаслиги сабабли сиз уларни корхонанинг жорий харажатларига ҳисобдан чиқара олмайсиз.

Мақсадли имтиёзларга эга бўлган корхона тежалган маблағлар: янги ускуна, материалларни харид қилишга ва бошқа мақсадларга йўналтирилиши ҳақидаги чора-тадбирлар режасига (сметаси, бюджети ва б.) эга бўлгани маъқул. Йиллик молиявий ҳисобот билан бирга имтиёз туфайли бўшаган мақсадли маблағлардан фойдаланиш ҳисоб-китоби тақдим этилади.

Корхона бўшаган маблағларни жорий харажатларни қоплашга йўналтира олмайди, сабаби Президентнинг ПҚ-1047-сон қарорида бундай мақсадда улардан фойдаланиш назарда тутилмаган.

 

Қийматни пасайтириш – мақсад эмас

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.01.2015 йилдаги 8-сон) билан белгиланишича, корхона биринчи навбатда:

энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш;

технологик жараёнларни ҳамда материал-хом ашё ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан рационализация қилиш;

сотиб олинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш;

фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш;

меҳнат унумдорлигини ошириш, бошқарув ҳамда саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш ва бошқа омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириши ва тайёр маҳсулот таннархини пасайтириши лозим.

Шу тариқа, имтиёзлар туфайли бўшаган маблағлар ҳисобига, буни дт 8840 кт 2000 проводкаси билан акс эттириб таннархни «пасайтириш» мумкин эмас. Бундан ташқари, Президентнинг ПҚ-1047-сон қарори билан ҳам маҳсулот таннархини пасайтириш сингари мақсад назарда тутилмаган.

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2418 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика