Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 25 / Устуворликлар

Тадбиркорлик ҳимоясида ижтимоий шериклик

 

Пойтахтимизда “Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Бош прокуратура, Адлия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий мулкни ишончли муҳофаза қилишга оид яратилган қонунчилик базаси мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилиши, фуқароларнинг тадбиркорлик фаоллиги ошишига замин яратди. Жаҳон банкининг эътирофига кўра, Ўзбекистон тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган ўнта давлатдан бири бўлди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи миллий институтлар ва жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Улар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари учун масъул шахслар, жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органларининг жавобгарлиги муқаррарлиги таъминланиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган комплекс ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда ижтимоий шериклик тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ҳам амалга оширилиши ўз ифодасини топган.

Бош прокуратурада фуқаролар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш электрон тизими фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тизимга 34 идора, прокуратура органларининг вилоят ва туман бўлинмалари бириктирилган. Мурожаатлар бўйича тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари таъминланмоқда.

Тадбир якунида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2138 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика