Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 14 / Биз яшайдиган уй

Балкондан кўчага

 

Мен «Фарғона» бозори яқинида жойлашган квартирани сотиб олдим. Йўл бўйидаги уй ёнида атрофи ўралган участка бор. 1-қаватда яшовчи кўп қўшнилар автомобиллар кириши учун дарвоза ўрнатиб, балкондан кўчага эшик очганлар. ХУМШда менга айтишларича, улар қурилганига 20 йил бўлган, ҳозирда бундай қилиш тақиқланган экан. Ҳолбуки кўп туманларда уйларга ўзбошимчалик билан тақаб қурилган иншоотларни кўп кўраман. Наҳотки уларнинг барчаси ноқонуний қурилган бўлса? Мен ҳам балкондан чиқиш йўлини очишни истасам, қандай йўл тутишим керак?

Т.Возин.

 

– Қонун ҳужжатларида турар жойни реконструкция қилиш чоғида ҳар хил турдаги иншоотларни ўзбошимчалик билан қуриш тақиқланган. Ўз квартирасида ниманидир ўзгартиришга хоҳиш пайдо бўлганда Кўп квартирали уйлардаги хоналарни биноларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда реконструкция қилиш, қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ШНҚ 1.04.05-06, Давархитектқурилиш томонидан 23.03.2006 йилда 20-сон билан тасдиқланган) амал қилиш зарур. Ҳужжатда турар жойни реконструкция қилишда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ваколатли орган рухсатини олиш, техник назорат ўтказиш талаб этилади. Низомнинг 16-бандига кўра, турар жой хоналарига тўғридан-тўғри кўчадан ёки зинапоя майдончасидан киришга йўл қўйилмайди. Бинонинг олд томонини туман архитектори билан келишмай туриб ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлашга ҳам йўл қўйилмайди.

Кўп квартирали уйга тақаб иморат солиш ва атрофини ўраб олишга келсак, бунда Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон Қарорига 3-илова, бундан кейин – 325-сон Қоидалар) риоя қилиш лозим. Унинг 28-бандида белгиланишича, ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз ҳовлида ҳар хил қурилмалар (гараж, омбор, деворлар ва ҳоказолар)ни қуриш; кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Қоидаларнинг 30-бандида айтилишича, уй атрофидаги ерларни ҳар хил ғовлар билан ўраб олиш, полиз экинлари экиш, боғ барпо этиш тақиқланади.

 

Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.

 

Прочитано: 2356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика