Эски электр ҳисоблагич янгисига алмаштирилганда электр энергияси истеъмоли учун тўланган бўнак тўлови сақланадими? Бу қандай расмийлаштирилиши керак?
М.Ҳамидова.
– Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг (ВМнинг 29.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова) 119-бандида назарда тутилишича, маиший истеъмолчи, ўз хоҳишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин, бу ҳолда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Эски электр ҳисоблагич янгисига алмаштирилганда бўнак тўлови сақланади. Ҳисобга олиш асбоби алмаштирилганидан кейин қайта ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритиш учун ҳудудий электр тармоқлари туман корхонасига мурожаат этишингиз лозим.
Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.