Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 7 / Аудитор маслаҳат беради

Ифлослантирганлик учун тўлов

Ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини бугунги кунда асосий экологик муаммо деб аташ мумкин бўлса керак. У нафақат синчиклаб ўрганишни, балки имкони борича жадал ҳал этишни талаб этадиган муаммодир. Зарарли моддаларни чиқариб ташлашнинг энг юқори фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Айни уларда атроф муҳитга асосий таҳдид яширилган деса бўлади.

 

ИФЛОСЛАНТИРГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР: КЕЧА ВА БУГУН

Зарарли моддаларнинг мамлакат экологиясига фаол таъсири экология солиғини жорий этиш заруратини юзага келтирди. 1997 йили тасдиқланган Экология солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (у эндиликда МВ ва ДСҚнинг 26.01.2006 йилдаги 6 ва 2006-3-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган) кўра товарлар ишлаб чиқарадиган, ишларни бажарадиган, хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар экология солиғини тўлашлари керак эди. Белгиланган ставка корхона сарф-харажатларининг (реализация қилиш харажатлари, маъмурий харажатлар ва бошқа операцион харажатлар) 1%ини ташкил этган.

Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини бошқаришнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш мақсадида республика Вазирлар Маҳкамаси 2003 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини (бундан кейин – компенсация тўловлари) жорий этиш тўғрисидаги таклифни қабул қилди (ВМнинг 1.05.2003 йилдаги 199-сон Қарори).

Чиқариб ташлашларни белгилаш, компенсация тўловлари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлаш масалалари ҳар йили вужудга келади. Уларни яхшироқ тушуниш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга1 (бундан кейин – Низом) асосланиб, ушбу тўлов тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиб кўрайлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, шунингдек юридик ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар тўловчилар ҳисобланади.

Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқава оқизишнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча), шунингдек аварияли ва зарбли масса компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;

ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштириладиган заҳарли ва заҳарли бўлмаган чиқиндилар массаси;

барча юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси.

Қуйидагилар объект ҳисобланмайди:

а) махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;

б) вақтинча (6 ойгача) махсус ажратилган майдонларда жойлаштириладиган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;

в) табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишув бўйича техника экинлари ва дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланиладиган тозаланган оқава сувлар;

г) олдиндан конларнинг ташқарисига жойлаштирилмайдиган конлар ичида жойлаштириладиган юзаси очилган жинслар уюмлари;

д) ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштириладиган чиқиндиларнинг норматив (лимитли) массаси, улар бўйича бир йилда ҳисоблаб чиқилган компенсация тўловлари суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг камида 5 баравари миқдорини ташкил этади2;

е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;

  ж) минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида кейинчалик яна қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.

Компенсация тўловлари суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

П = (Мн х R) + (Мсн х R х Ккр), бунда:

П – атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмдаги компенсация тўлови миқдори;

Мн – тонна ёки килограммларда нормалар доирасида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

Мсн – тонна ёки килограммларда нормадан ортиқча ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

R – 1 тонна ифлослантирувчи модда табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги (оқизилганлиги) ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмда компенсация тўлови миқдорлари;

Ккр – ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Ккр ифлослантирувчи моддалар атроф муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилиши ва чиқиндилар нормативлар (лимитлар)га кўра жойлаштирилиши массаси кўпайтирилиши (камайтирилиши)га қараб табақалаштириб аниқланади.

Тўлаш. Тўловчилар ҳар ойда бўнак компенсация тўловларини ҳисобот давридан (ойидан) кейинги ойнинг 25-кунигача тўлайдилар.

Бироқ шуни назарда тутиш жоизки, йилнинг бир чораги учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси ЭКИҲнинг 10 бараваридан камни ташкил этган ҳолларда компенсация тўлови ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача бир чоракда бир марта тўланади.

Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 %и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня ундирилади.

 

Изоҳ: атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўловчилар ҳисоб-китобнинг тўғрилиги ва компенсация тўловининг ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Юридик шахс компенсация тўловларини тўлашдан бош тортган тақдирда уларни, шунингдек пеняни ундириш хўжалик суди орқали мажбурий тартибда амалга оширилади.

 

КОМПЕНСАЦИЯ СУММАСИНИ МИСОЛЛАРДА ҲИСОБЛАЙМИЗ

Энди компенсация тўлови суммасини ҳисоблаймиз.

 

1-МИСОЛ. Балансда АИ-91 бензини қуйиладиган 3 автомобиль бўлган корхонага мотор ёқилғисини ёққанда 0,07 кг ифлослантирувчи моддалар чиқиндиси нормативи белгиланган. Шунингдек фаолият жараёнида ташкилотда 0,610 т ишлаб чиқариш чиқиндиси юзага келган.

П = (Мн х R) + (Мсн х R х Ккр) формуласига кўра биз қуйидаги маълумотларга эгамиз:

Мн = 0,07;

R = 386,1;

Мсн = 0,610;

R = 93,6*;

Ккр – ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлашлар, оқизишларга доир тасдиқланган нормативларнинг (лимитларнинг) кўпайиши/камайиши аниқланмаган.

Якунда компенсация тўлови суммаси:

П = 0,07 х 386,1 + 0,610 х 93,6 = 27,027 + 57,096 = 84 сўмни ташкил қилади.

 

Натижада йил учун тўлов суммаси ЭКИҲнинг 5 бараваридан камлиги кўриниб турибди. Бунинг маъноси шуки, мазкур чиқариб ташлашлар тўлов объекти ҳисобланмайди ва, тегишинча, ҳисоб-китоб тақдим этилмайди ва компенсация тўлаш керак эмас.

 

*Изоҳ. R кўрсаткичи Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига (6.02.2006 йилдаги 15-сон) кўра ҳисобга олинади.

 

2-МИСОЛ. Корхона дарахт кесиш билан шуғулланади. Балансида 3 та тасмали арралаш ва 4 та рейсмус дастгоҳи бор. Тасмали арралаш дастгоҳлари йилига 10 110 соат, рейсмус дастгоҳлари эса 8 088 соат ишлайди. Биринчи навбатда кўрилаётган субъект атмосферага қанча зарарли чиқинди ажратишини билиш зарур.

Атмосферага чиқариладиган (ташланадиган) ифлослантирувчи моддаларни белгилашнинг ҳисоб-китоб қилиш услубиятларининг (Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун ифлослантириш манбаларини инвентаризациялаш ва атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни нормалаштириш бўйича йўриқномага3 1-илова, бундан кейин – Ҳисоб-китоб қилиш услубиятлари) 1.5-бандига кўра ёғочни қайта ишлаш участкасида ёғочга ишлов берганда ажралиб чиқувчи асосий зарарли моддалар бўлиб ёғоч чанги, қириндилар ва қипиқлар ҳисобланади. Қипиқ ва қириндилар атмосферага ажралмайди.

1 дастгоҳ учун вақт бирлиги давомида чиқарилаётган чанг миқдорининг салмоқ кўрсаткичини ҳисоблаш учун Ҳисоб-китоб қилиш услубиятларида норматив – 0,05 кг/соат белгиланган.

qn = 0,05 х T,

бу ерда Т – жиҳознинг бир йилда ишлаш вақти.

Шартдан бизга айрим дастгоҳлар бўйича ишланган соатлар миқдори маълум.

Энди ушбу корхона фаолияти чоғида атмосферага ажраладиган чанг миқдорини ҳисоблаймиз:

Т = 10 110 х 3 + 8 088 х 4 = 30 330 + 32 352 = 62 682 соат.

qn = 0,05 х 62 682 = 3 134,1 кг чангни мазкур корхона бир йилда атмосферага ажратади.

Кейин чиқариб ташлашлар учун тўлов суммасини ҳисоблаймиз:

П = (Мн х R) + (Мсн х R х Ккр)

П= 3,134 х 195 = 611,13 сўм.

Яққоллик учун худди шундай мисолга кўра ҳисоб-китоб шаклини тўлдирамиз.

Корхона маълумотлари:

ёғоч чанги – 587,16 кг;

қаттиқ маиший чиқиндилар – 16,4 кг.

 

АТРОФ МУҲИТНИ ИФЛОСЛАНТИРГАНЛИК ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ СУММАСИ ҲИСОБ-КИТОБИ

20___ ЙИЛ _________ ЧОРАГИ УЧУН

Компенсация тўлови объектлари номи

 

Масса (т, кг, куб метр)

 

1 т, кг, куб метр учун компенсация тўлови миқдори (сўм)

 

Ошириб юбориш (камайтириш) учун ёки авария ҳолатида бараварлик коэффициентлари (бирлик)

 

Компенсация тўловлари суммаси, сўм (2-устун х 4-устун х 5-устун) +

(3-устун х 4-устун х 5-устун)

Норматив масса

 

Нормативдан ортиқча масса

 

Авария чоғида

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

1. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига ташлашлар:

 

 

 

 

 

 

 

Ёғоч чанги

 

587,16

 

 

 

195

 

 

114 496,2

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

2. Мотор ёқилғисини ёққанда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар:

 

 

 

 

 

 

 

3. Ифлослантирувчи моддаларни сув объектлари ва жой рельефига оқизишлар:

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:

 

16,4

 

 

 

93,6

 

 

1 535,04

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

Барчаси

 

 

 

 

 

 

116 031,24

 

Бўнак компенсация тўловлари

 

 

 

 

 

 

 

Тўланиши керак

 

 

 

 

 

 

116 031,24

 

Пеня

 

 

 

 

 

 

 

Тўланиши керак

 

 

 

 

 

 

116 031,24

 

 

Кўриб турибмизки, тўловлар суммаси 116 031,24 сўмни ташкил этади. Бироқ, Низомга кўра, бир йил учун ҳисобланган, юқорида айтилганидек, энг кам иш ҳақининг 5 баравар миқдоридан камни ташкил этадиган компенсация тўловлари суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мазкур тўлов бўйича атмосферага зарарли чиқиндилар чиқаришнинг бир талай кўрсаткичлари мавжуд, баъзида мазкур маълумотнома ҳисоб-китоби кўплаб саволларни туғдиради. Кейинги мақолада бюджетга тўловлар юзага келадиган вазиятлар бўйича янада мураккаб ҳисоб-китобни кўриб чиқамиз.

 

1ВМнинг 1.05.2003 йилдаги 199-сон Қарорига 5-илова.

2Компенсация тўловларини ҳисоблаш пайтида амал қилган ЭКИҲ қўлланади.

3Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Татьяна ДАУРОВА,

«Bizouts» лойиҳаси раҳбари, 

«Rastax Group» СМТ. 

Прочитано: 4232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика